Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   190
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
 
1. Туристлик хизмат бозорини режалаштиришнинг хусусияти нимадан иборат? 
2. Туристлик хизмат бозорини ривожлантиришнинг иқтисодий кўрсаткич-
ларини башорат қилиш нималарда намоён бўлади? 
3. Туристлик хизмат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш нимани назарда 
тутади? 
4. Туристлик хизмат бозорини сегментациялаш қандай амалга оширилади? 
5. Туристлик маҳсулотга талаб сегментацияси нималардан иборат? 
6. Туризм хизмат бозорига таъсир қилувчи асосий омиллар нималардан 
иборат? 
7. Туристлик маҳсулотлар ва хизматлар бозорининг бир қисми сифатида 
таклиф ва талабга тавсиф беринг. 


230 
19. ТУРИСТЛИК ТАШКИЛОТЛАРДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ 
АНИҚЛАШ 
Режа:
19.1. Маркетинг стратегияси режасининг босқичлари. 
19.2. Вазият таҳлили, корхона мақсадини режалаштириш. 
19.3. Муқобил стратегияларни танлаб олиш. 
19.4. Стратегияларни баҳолаш ва назорат қилиш. 
19.5. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш. 
 
19.1. Маркетинг стратегияси режасининг босқичлари 
Маркетинг стратегиясини шакллантиришда корхонаннинг асосий вазифаси 
шундан иборатки, ноаниқлик ва таваккаллик даражасини камайтириш, ҳамда 
танлаб олинган устувор тараққиёт йўналишларида ресурслар концентрациясини 
таъминлашдан иборат. Бу мақсадга эришиш эса фақатгина пухта ўйланган кенг 
қамровли режалаштиришдагина амалга ошиши мумкин.
Стратегик маркетингни режалаштириш – мавжуд имкониятлар ва 
маркетинг соҳасидаги имкониятлар ўртасидаги стратегик мувофиқликни 
қўллаб-қувватлаш асосида фирманинг мақсадларига эришишга имкон берувчи 
ўзига хос стратегияларни ишлаб чиқиш жараёнидир. 
Стратегик 
маркетингни 
режалаштиришда 
қўйидаги 
кетма-кетлик 
босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
- Вазият таҳлили; 
- Корхона мақсадларини режалаштириш; 
- Муқобил стратегияларини ишлаб чиқиш; 
- Стратегияларни танлаш ва баҳолаш; 
- Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling