Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20. ТУРИЗМГА ОИД РАСМИЯТЧИЛИК ВА ҲУЖЖАТЛАР
- 20.1. Туризмга оид расмиятчилик тушунчаси ва унинг мазмуни.
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар:
1. Маркетинг стратегияси режасининг босқичлари нималардан иборат? 2. Вазият таҳлили ва корхона мақсадини режалаштириш қандай амалга оширилади? 3. Муқобил стратегияларни танлаб олиш қандай амалга оширилади? 4. Стратегияларни баҳолаш ва назорат қилиш қандай амалга оширилади? 5. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш тартиби нималардан иборат? 6. «Маҳсулот бозор» матрицаси нимани ифодалайди? 7. Бостон консалтинг гуруҳи (БКГ) матрицаси туризм соҳасида нимани аниқлайди? 235 20. ТУРИЗМГА ОИД РАСМИЯТЧИЛИК ВА ҲУЖЖАТЛАР Режа: 20.1. Туризмга оид расмиятчилик тушунчаси ва унинг мазмуни. 20.2. Божхонага оид туризм расмиятчиликлари. 20.3. Ўзбекистондаги божхона қоидалари. 20.4. Туризмга оид ҳужжатлар. 20.5. Турист учун тиббий расмиятчиликлар тартиби. 20.1. Туризмга оид расмиятчилик тушунчаси ва унинг мазмуни. «Форма» лотин тилидан таржима қилинганда ўрнатилган тартиб маъносини беради. «Формалний» ўрнатилган намуна бўйича бажарилган демакдир. «Формалности» - «Расмиятчилик» - бирор бир муҳим ва маъсулиятли ишни бажаришда талаб қилинадиган, қонунчилик томонидан ўрнатилган шартлар ёки ҳаракатлардир. Хорижий мамлакатга биринчи марта турист сифатида ташриф буюрмоқчи бўлган шахслар одатда фақат чегарага оид ва божхона расмиятчиликлари мавжуд деб ўйлашади. Бироқ, турист ўз давлатига олиб кириши мумкин бўлган бир талай ҳаёт учун ўта хавфли касалликлар мавжуд, тропик мамлакатларга киришни тартибга солиб турадиган санитар – эпидемиологик қоидалар ҳам жуда муҳим эканлигига эътирозлар бўлмаса керак. Тиббий санитар қоидаларини билиш ва уларга қатъий амал қилиш туристни саёҳат чоғидаги кўплаб кўнгилсизликлардан сақлайди. Чегарадан ҳайвонот ва ўсимликлар намуналарини ўтказишнинг қатъий белгиланган тартиби ҳам; хорижга сафар чоғида суғурта қилиш масаласи ҳам турист учун муҳим аҳамиятга эгадир. Бундан ташқари, бир қатор бошқа, қонунчилик томонидан давлат манфаатлари ва жамоат хавфсизлиги ҳамда саёҳат қилаётган шахслар ва атроф- муҳит муҳофазаси назарда тутилган халқаро туризмнинг кенг оммага деярли номаълум шартлари ва қоидалари ҳам мавжуд. Яна шуни унутмаслик лозимки, халқаро туризм фаолиятини умумқабул қилинган жаҳон амалиётига мувофиқ йўлга қўйиш зарур, бунга қуйидагилар мисол бўлади: халқаро туризм фаолиятини лицензиялаш, туризмни унинг таркибидаги хизматлар хавфсизлигига оид сертификатлаш, экологик муҳофазаланмаган алоҳида ҳудудларга ташрифни чеклаш, мамлакатга хорижий фуқаролар кириб келиши ва истиқомат қилишнинг тартиби. Шундай қилиб, туризм расмиятчиликлари – бу турист, туристлик фирмаси (кейинчалик турфирма) ва бошқа давлатга ташкил қилинаётган саёҳатни тайёрлаш ва ўтказишга алоқадор бошқа барча ташкилотлар амал қилиши лозим бўлган, у ёки бу давлат ёхуд бир гуруҳ давлатлар қонунчилигини бир вақтнинг ўзида қабул қилган қатъий шартлардан иборат. Туризм расмиятчилигига амал қилиш – гўё бу иш аҳамиятли бўлмаган ёки маъносиз, қандайдир ортиқча ва керакмас расмий қолоқ маросимларни бажариш деб ўйлаш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шунингдек бу ерда, 236 ўрнатилган тартибга унинг ички моҳияти эмас, фақат ташқи томонига эътибор бериб, кўр-кўрона амал қилишни англатадиган «қуруқ расмиятчилик - формализм» атамасини эслаш ҳам ноўрин. Баъзи туризм расмиятчиликлари бевосита туристга тегишлидир, масалан, хорижий паспорт олиш зарур, чегарадаги назорат ва божхона текширувидан ўтиш тартибига амал қилиш, бир қатор тропик мамлакатларга сафар қилишда «сариқ безгак»га қарши эмлаш ва ҳоказолар. Бошқа расмиятчиликлар турфирмага тегишли – бу халқаро туризм соҳасида фаолият кўрсатиш учун ўрнатилган тартибда бажарилиши талаб қилинадиган барча шартлар. Масалан, туризм фаолиятига лицензия олиш ва ташкил қилинаётган саёҳатга мувофиқлик сертификати олишдир. Турфирма ва турист ўртасида тузилган шартнома шартлари бўйича талабларга риоя қилиш. «Тур-1» сафар қоғози ва унга иловаларни (маршурут йўналишдаги хизматлар дастутри, хизматларга ваучерлар, хавф хатар ҳолатлари ва саёҳат давомида тавсия қилинган юриш – туриш қоидалари ҳақида маълумотнома) ҳамда бошқа кўп нарсаларни тўғри расмийлаштириш. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling