Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Турист учун тиббий расмиятчиликлар


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   190
20.5. Турист учун тиббий расмиятчиликлар 
 
Ҳозирги кунда халқаро ва ички туризм мамлакатга молявий кирим ва 
хорижий валюта, қувватлари ва аҳоли бандлигини ошириш, инвестициялар ва 
юқори технологиялар таъминоти кўринишидаги ижобий ҳолатларини 
келтиради. Бироқ, афсуски салбий таъсири ҳам мавжуд. Гап ижтимоий-маданий 
ёки сиёсий ҳарактердаги (турмуш-тарзини, менталитетини, бошқарув шаклини 
қабул килмаслик) таъсир ҳақида эмас, саёҳат жараёнининг назоратсиз ва 
кўпроқ тасодифий таъсир қиладиган биологик тизим бузилиши ҳақида 
бораяпди. Хавфлар: 

санитар биологик

таббий хусусиятга эга. 


247 
Санитар биологик хавф деганда табиий ва қишлоқ хўжалиги муҳитига 
мазкур жойда қарши иммунитет пайдо бўлмаган бегона биологик 
тажавузкорларни олиб кириш хатари тушунилади. Бу экологик мухит (баъзан 
барқарор) тизимлар емирилишининг кучли манбаи ва унга қарши муқобил 
восита ҳозирча мавжуд эмас.
Тиббий ҳавф – вирусли эпидемиялар тарқалиши, аммо инсоният кўп 
ҳолларда уларга қарши профилактик ва муолажавий чоралар яратган. Бироқ, бу 
жараён яққол ифодаланаган тезкор ва кескин жиҳатга эга ҳолда жаҳоннинг 
турли минтақаларидаги экологик тизим янги табиий тажавузкорлар пайдо 
бўлиши туфайли тазйиқ сеза бошлаятди. Деярли юз йиллик фаол инсоний 
кўчишлар натижасида авваллари бир-бири билан ҳеч тўқнаш келмаган ва 
алоқаси бўлмаган биологик турлар табиий тарқалишида бузилиш юз берди. 
Айтайлик, инсон қишлоқ ва ўрмон хўжалиги учун олиб кўриб, бутун дунёга 
ўсимликлар, бот-безакларини тарқатади, бу эса 10-30 эмас, балки ўн минглаб 
турлар демакдир. 
Назорат тизими: Бунга кўра, ҳукуматлар туристлардан маълум тиббий 
расмиятчиликларини талаб қилишади. Масалан: Ички Ишлар, Мудофа, 
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Миллий Хавфсизлик Хизмати, Давлат 
чегараларини қўриқлаш қўмиталари, Божхона хизмати, «Ўзбекистон ҳаво 
йўллари», «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзавтотранс» хизматлари томонидан 
«Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида тиббий 
(санитар) назорат ҳақида» қонун қабул қилинган. Бу қонун давлат чегараси 
орқали ўтиш пунктларида мамлакат ҳудудига СанПиН № 0080-98 томонидан 
белгиланган касалликлар, хусусан, ўлат, вабо, сариқ безгак, вирусли геморагик 
безгаклар, малярия ва инсон ҳаёти учун ҳавфли бошқа зооантропоз ҳамда 
контагиоз касалликлар кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга 
қаратилган. У хориждан келадиган транспорт воситалари (ҳаво, дарё кемалари, 
поезд, автотранспорт воситалари), юклар, экипаж, йўловчиларга қайси давлатга 
мансублигидан қатъий назар ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган 
шахсларга нисбатан қўлланади. Ҳудуднинг санитар муҳофазаси бўйича 
тадбирларни барча вазирликлар ва муассасалар, ташкилотлар, корхоналар, 
амалдор шахслар, алоҳида фуқаролар, шунингдек чет эл фуқаролари ва халқаро 
ҳамда хорижий ташкилот ва корхоналар бажариши шарт.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling