Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ўзбекистондаги божхона қоидалари


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   190
20.3. Ўзбекистондаги божхона қоидалари. 
 
Хорижий валюта олиб кириш ва олиб чиқиш чекланмаган, декларация 
шартномасида 2000$ дан ортиқ миқдорда хорижий валютани олиб чиқишга 
мамлакатга мувофиқ миқдорда пул олиб кирилганини тасдиқловчи божхона 
декларацияси бўлса, рухсат берилади. Миллий валютани нақд кўринишида 
олиб чиқиш ва олиб кириш 272000 сум қилиб чекланган (274$ атрофида). 
Йирик миқдордаги миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш Марказий 
банк рухсати билан мумкин (кўплаб назорат пунктларида олиб чиқиладиган 
пуллар текшируви амалга оширилмайди). 
16 ёшдан катта шахсларга 1000 тагача сигарет ёки 1000 гр. тамаки 
маҳсулотлари; 1,5 литргача алкогол ичимликлар ва 2 литргача вино; шахсан 
фойдаланиш учун маълум миқдорда пардоз воситалари, шунингдек умумий 
миқдори 10.000 $ дан кўп бўлмаган шахсан фойдаланиш учун маҳсулотлар 
божсиз олиб киришга рухсат берилган. 
Гиёхванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори-дармон (уларни қўллаш 
заруратини тасдиқловчи рецептсиз), қурол ва ўқ-дори, Ўзбекистон давлат 
сиёсати ва ислом ақидаларига қарши йўналтирилган фотосуръатлар, босма ва 
видеоматерилларни, ҳайвонларни (уларни олиб кириш учун махсус рухсат 
зарур), мева ва сабзавотларни олиб кириш таъқиқланган. Барча қимматбаҳо 
буюмлар (тақинчоклар, фото ва видео камералар, компьютерлар ва ҳокозо) 
божхона декларациясида қайд этилган бўлиши шарт.
Қимматбаҳо материаллар ва тошлар, муйна, қурол ва ўқ-дори, бадиий ва 
тарихий қимматга эга буюмлар (бунга тайёрланганига 100 йилдан кўпроқ 
бўлган ҳар қандай буюм киради) ни олиб чиқиш учун давлат Маданият 
Вазирлигининг махсус рухсати зарурдир.
Ўзбекистонга визалар расмийлаштириш 
 
Меҳмонхонада 
истеъқомат 
қилсангиз, 
сизни 
меҳмонхона 
расмийлаштиради. Қўлингизга рўйхатга олинганлигингиз ҳақида ҳужжат 
берилади. Мамлакатдан чиқишда чегара хизмати Ўзбекистонда бўлганликнинг 
барча кунларига қайднома мавжудлигини текширади.
Вақтинчалик рўйхатга кириш (прописка)дан парламент ва ҳукумат 
делегация раҳбарлари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек мазкур делегация 
техник ходимлари, Ўзбекистонга БМТ паспорти билан келган шахслар, 
Ўзбекистонга 15 кунгача бўлган муддатга келган хорижий фуқаролар, 18 ёшга 
етмаган шахслар озод этилади.
Ўзбекистон Республикасига визалар учун консуллик йиғини қуйидаги 
миқдорда белгиланган: 
А) Бир маротабалик визалар учун: 
- 7 кунгача – 40 $ 
- 15 кунгача – 50 $ 


242 
- 30 кунгача – 60 $ 
- 1 ойгача – 80 $ 
- 6 ойгача – 120 $ 
- 1 йилгача – 160 $ 
Изоҳ: Визанинг ҳар маротабалиги учун тариф ставкаси 10 $ га ошади.
Б) Кўп маротабалик визалар учун: 
- 6 ойгача – 150 $ 
- 1 йилгача – 250 $ 
В) Транзит визалар учун: 
- 24 соатгача – 20 $ 
- 48 соатгача – 25 $ 
- 72 соатгача - 30$ 
Г) Гуруҳли визалар учун (гуруҳлалда 10 кишидан кам бўлмаслиги, 16 ёшгача 
болалардан ташқари)
- 15 кунгача – 15 $ - ҳар бир кишидан
- 30 кунгача – 25 $ - ҳар бир кишидан 
Бундан ташқари, кўрсатилган тўловлардан ташқари бўладиган ҳаражатлар 
учун ҳам тўлов олинади. Бундай тўловлар ҳажми виза расмийлаштирилаётган 
жойга боғлиқ. (ариза берувчининг фуқаролигидан қатъий назар). 
Изоҳ: Икки томонлама келишувлар мавжуд давлатлар фуқаролари учун 
Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини расмийлаштириш бошқа 
тартибларда амалга оширилиши мумкин.
8

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling