Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қарорларида туристларнинг


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   190
21.3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қарорларида туристларнинг 
ҳаёти хавсизлигининг таъминланганлиги 
Туризм таълимидаги барча мутахассислар ушбу қонун моддаларини яхши 
ўзлаштириши, мукаммал билиши нуқтаи назаридан қайд қилинган моддаларни 
келтириш ўринли бўлади. «Туризм тўғрисида» ги қонуннинг: 
18 – моддаси: «Туристларнинг хавсизлиги кафолати». 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристларнинг хавфсизлиги давлат 
томонидан кафолатланади. Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи 
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туристларнинг ҳимоя 
қилинишини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқади ва 
унинг бажарилишини ташкил этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
туризм соҳасида барча туристлик йўналишлар бўйича туристларнинг ҳимоя 
қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш минтақавий дастурларини ишлаб 
чиқадилар ва уларнинг бажарилишини ташкил этадилар. 
Туристлик фаолият субъектлари туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича улар жароҳатланганда, касалланганда ва бошқа ҳолларда тиббий ва ўзга 
хил ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар. 
19–моддаси: 
Туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-
тадбирлари. Туристлик фаолият субъектлари туристларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида: 

туристларнинг сафарда хавф – хатардан холи бўлишлари учун шарт-
шароитни, сафар, сайр, экскурсия йўллари, мусобақалар ўтказиладиган 
жойларнинг таъминланишлари; 

туристларга жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисалардан сақланиш ҳамда 
уларнинг олдини олиш усулларини ўргатишлари, бирламчи тиббий ёрдам 
кўрсатиш юзасидан йўл-йўриқ беришлари, шунингдек, белгиланган 
йўналишнинг хусусияти ва туристларнинг ҳатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда 
юзага келиши мумкин бўлган хавф манбалари ҳақида уларнинг ўзини 
хабардор қилишлари; 

туристларнинг саёҳатлар, сафарлар, мусобақалар, бошқа туристлик 
тадбирларга тайёргарлиги устидан назоратни амалга оширишлари; 

фалокатга учраган туристларга тезкор ёрдам кўрсатишлари; 

автомобил, тоғ-чанғи, велосипед, сув, мотоцикл, пиёда сафар, ғор туизми ва 
туризмнинг бошқа махсус турларини ташкил этиш ва ўтказишда 
хавфсизликнинг алоҳида талабларини ишлаб чиқишлари ва амалга 
оширишлари шарт; 


258 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling