Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Саёҳатларни моддий таъминлаш жиҳатлари


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   190
2.4. Саёҳатларни моддий таъминлаш жиҳатлари 
 
Саёҳатлар ва туризмнинг бир-биридан фарқларини кўриб чиқишда ушбу 
фаолиятнинг мақсадлари ва моддий таъминотига тухталиб ўтиш жоиз. Саёҳат 
ва экспедицияларнинг асосий қисми маълум бир мақсадларга (савдо, фан, янги 
ерларни очиш, маҳсулот рекламаси ва ҳоказо) хизмат қилиб, манфаатдор 
шахслар, ташкилотлар, давлат ва хусусий жамгармалар томонидан 
молиялаштирилади 
Саёҳатчи - бу биринчи навбатда касб бўлиб, одамларнинг касби ёки 
кун кўриш манбаи ё бўлмаса саёҳатда иштирок этувчиларнинг турмуш 
тарзига айланиши мумкин. Бу эса фаолиятнинг мақсади бўлиб, туризм 
мақсадларидан фарқ қилади. 
Вақт инсон имкониятларини сезиларли даражада ўзгартириб юборган. 
Бугунги кунда бўш вақт ва етарли маблағга эга бўлган деярли ҳар бир шахс 
жаҳон бўйлаб ҳаво шарида ёки бошқа трансопрт воситаларида сайр қилиши, 
дунёнинг инсон оёги етмаган нуқталарига ташриф буюриши мумкин. 
Саргузаштли туризмга ихтисослашган туристлик фирмалар Жанубий Америка, 
Африка ва Осиё бўйлаб махсус тайёрланган автомобилларда узоқ муддатли (30 
хафтагача) қитъалараро саёҳатларни таклиф килмокда. Буюк янги ер 
очувчиларнинг йўналишларини такрорловчи, нархи 50 минг АҚШ долларига 
тенг бўлган 190 кунлик денгиз саёҳатлари ҳам таклиф этилмокда. 
Туризмни уюштириш ва амалга ошириш бўйича маълум бир 
шароитларда у туристлик индустрияси корхоналари ва туристлик 
ташкилотлар томонидан такдим этилувчи туристлик хизматлардан 
фойдаланишни кузда тутиши мумкин.
Туризм-саёҳатларнинг бир тури бўлсада, бироқ ўзига хос жиҳатларига 
кўра, маълум бир тавсифга эга бўлиб, унда иштирок этувчи шахс турист деб 
номланади. 
Саёҳатлардан фарқли равишда, туризм иқтисодиёт ва сиёсатнинг кучли 
таъсирига учровчи соҳа бўлиб, бунинг устига ички табиий ходиса дуализмига 
эга бўлади. 
Туризм бу туристлар томонидан амалга оширилувчи, аниқ белгиланган 
туристлик мақсадларга эга оммавий саёҳатлар тури, яъни туристнинг фаолияти 
ва бундай саёҳатларни уюштириш ва амалга ошириш буйича хизмат кўрсатувчи 
ташкилотлардан иборат. Бундай фаолият турли хил туристлик индустрия 
корхоналари ва улар билан боғлиқ тармоқлар томонидан амалга оширилади. 


29 
Туризм фаолияти асосан бўш вақтда амалга оширилади. Бундай ҳол содир 
бўлиши учун икки шарт бўлиши керак: дам олишга ажратилган бўш вақт ва 
тегишли маблағ. Узоқ вақт давомида туризм фақат бадавлат кишилар 
қатламиники бўлган. Ҳозирги пайтда аҳолининг турли қатламлари бўш вақтини 
ва жамғарилган маблағларини турли туристлик сафарларга боришга 
сарфламоқдалар.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling