Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   190
Туризм ХХI
 
асрда 
Ҳозирги тушунчаларда қабул қилинган туризм ХIХ асрнинг охирига бориб 
шакланган бўлсада, фақат ХХ асрга келиб у жадал суратларда ривожланди 
ҳамда техника ва технологияларнинг ривожланиши, жамият муносабатлари-
нинг юксалиши натижасида у «ХХ аср феномени» номини олди. Бугунги кунда 
туризм - жуда кучли жаҳон микёсидаги иқтисодиётнинг тармоғи бўлиб, унинг 
жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 10%ни ташкил этади ҳамда бу соҳага 
жуда кўп сонли ходимлар, асосий воситалар ва йирик капитал маблағлар жалб 
қилинган. Бу йирик бизнес, катта пул ва глобал микёсдаги жиддий сиёсатдир. 
Жамиятнинг ривожланиши билан сайёрамизнинг тобора кўплаб аҳолиси 
туризм соҳасига жалб килинмокда. 1995-1997 йиллар мобайнида саёҳат 
қилувчилар сонининг барқарор усиш тенденцияси йилига ўртача 4% кузатилиб, 
2008 йилдан Жаҳондаги молиявий-иқтисодий инқироз сабабли бу соҳадаги 
фаолликнинг камайганлигини қайд қилиш мумкин. Бугунги кунда туризм
кўпгина мамлакатларда шиддат билан ривожланаётган индустриянинг 
ижтимоий-иқтисодий тармоғидир. БТТ нинг баҳолашига кўра, туристлик 
сервиси ривожланган шаҳарга ташриф буюрган 100 нафар турист 20 минг АҚШ 
доллари атрофида сарфлайди, яъни ҳар бир турист томонидан бир суткада 
шаҳарга 200 АҚШ доллари миқдорида фойда келади. Таққослаш мақсадида, бу 
миқдордаги фойдани олиш учун хатто ривожланган мамлакат ҳам камида 
жаҳон бозорига 1 тонна пахта ёки 2 тонна буғдой олиб чиқиши керак бўлади.
Ҳозирги пайтда дунёнинг ажойиб, жозибадор туристлик ресурсларига эга 
бўлган барча бурчаклари ҳали яхши ўзлаштирилмаганлиги ва кенг туристлар 
оммаси учун очик эмаслигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бунда табиий-иқлим 
шароитлари ва сиёсий-иқтисодий омиллар, минтақадаги тинчлик, туризм 
индустриясининг риожланиши кабилар муҳим рол ўйнайди. Туризм 
инфратузилмаси ва индустрияси туризмга турдош бўлган бир неча тармоқларни 
ҳам 
ривожланишига 
сабаб 
бўлади. 
Бундан 
ташқари 
туризмнинг 
ривожланишини яна бир катта муаммо бўлган ишсизликни ҳал қилишга ёрдам 
беради. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатга ташриф буюрган ҳар 20 
нафар турист, 1 та бевосита туризм соҳасида ва 2 та туризмга боғлиқ бўлган 
халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида янги ишчи жойларнинг очилишига 
ёрдам беради. Шу билан бирга маҳаллий минтақаларнинг ривожланишига ҳам 
ижобий таъсир қилиб, жумладан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, маҳаллий
маҳсулотларини ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотишга ёрдам 
беради. Масалан, Петропавловскка круиз лайнерининг келишининг ўзи 
махаллий аҳоли ҳаётида катта бир айёмдир, чунки бу 50-60 киши иш билан 


30 
таъминланса, уч кун мобайнида улар йўлбошчилик, гидлик вазифасини 
ўтаётган махаллий ўқитувчилар эса ўз ойлик маошларига тенг бўлган қўшимча 
даромад оладилар.
Жадвал 2.1. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling