Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet111/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Фрейд мотивация назарияси
Фрейд мотивация назарияси – бу истеъмолчилар хулқ-атворини таҳлил қилишда қўлланиладиган, асосий принциплар ва ёндашувлар йиғиндисидир. Зигмунд Фрейднинг мотивация назариясига асосан, инсон туғилган кунидан бошлаб кўпгина ќиссиётлар таъсирида бўлади ва уларни у охиригача англаб етмайди ҳамда назорат қила олмайди. Шу сабабли, инсон ҳеч қачон ўзининг хулқ-атвори мотивини тўлиқ тушуниб етмайди. Тадқиқотчилар истеъмолчилар ва харидорларнинг хулқ-атворини ҳамда уларнинг харидини чуқур мотивлари сирларини очишга ҳаракат қилмоқдалар. Масалан, мен персонал компьютерни сотиб оламан, менинг фикримча уни ўз ҳамкасбларимни ҳайратда қолдириш учун сотиб олганлигим ҳақида хулосага келиш мумкин. Янада чуқурроқ таҳлил қилиш эса, шуни кўрсатадики, ушбу хариднинг ҳақиқий мотиви мени шахсий камол топишим ҳамда менинг энг янги ва илғор нарсаларга интилишимни кўрсатади. Мотивлар хулқ-атвори тадқиқотчилари «чуқур» ахборотларни жуда тор доирадаги истеъмолчилардан тўплайдилар. Бунинг учун улар махсус услублардан фойдаланадилар. Тадқиқотчиларнинг хулосалари айрим вақтларда, жуда кутилмаган натижаларни кўрсатади. Масалан, эркакларнинг сигарета чекишлари, уларнинг ёшликдаги бармоқларини сўриб юриши одатининг давоми эканлигига хулоса қилинади. Товарнинг ташқи кўриниши эса, кўпинча истеъмолчининг шу товарни сотиб олиш ёки сотиб олмаслигига сабаб бўлади ва ҳоказолар.


Франчайзер
Франчайзер – ўрнатилган ҳудудда фаолият кўрсатувчи кичик фирма ёки тадбиркорни ўз товарлари, реклама хизмати, технологиялари билан таъмин этиш вазифасини зиммасига олган йирик компания.


Франчайзинг
Франчайзинг (инглиз тилидан «franchise» олинган бўлиб – имтиёз, енгиллик) – бу катта компаниялар савдо маркасини қўллаб (франчайзерлар) бизнес корхоналарининг мустақил юридик шахс сифатида катта бизнесга интеграциялашуви, хўжалик юритиш муносабатлари шаклидир. Франчайзер имтиёзли кредитлар бериши ва қарзлар олганда кафиллик мажбуриятларини олиши мумкин. Кичик тадбиркорликда франчайзингнинг афзаллиги шундаки, кичик тадбиркорлар франчайзерларнинг савдо маркаси ва рекламасидан фойдаланиб кам харажатлар билан бизнесга киришиши мумкин. Ўз навбатида франчайзер кичик ҳажмдаги инвестициялар киритиш йўли билан ўзининг фаолият кўрсатиш худудини ва фойдасини кенгайтиради. Франчайзинг шартномасида фойданинг ҳажмига қараб реклама ва товар маркасидан фойдаланганлиги учун маълум бир ҳажмдаги тўлов кўрсатилади. Франчайзер кичик компаниянинг маҳсулот ва хизматлар сифати ва нархи бўйича фаолиятини назорат қилади. Франчайзер кўпинча савдо, маиший хизматлар, гостиница хўжалиги бизнеси доирасида кенг тарқалган фаолият ҳисобланади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling