Ҳаёт стили
Ҳаёт стили – бу харидор хулқ-атворини белгилайдиган шахсий омиллардан бири бўлиб, у шахснинг қизиқишлари, ишончлари, ҳаракатлари орқали ифодаланадиган ҳаётий хулқ-атвор стереотипларини кўрсатади.
Ҳолат (ситуация) таҳлили
Ҳолат (ситуация) туҳлили – бу маркетингни режалаштириш жараёнининг поғоналаридан бири бўлиб, унда маркетингни ташқи сохаси (ижтимоий-иқтисодий, бозор ва рақобатчилар омилларини таҳлил қилиш) ва корхона ички фаолиятини тафтиш қилиш тушунилади.
«SWOT таҳлили»
«SWOT таҳлили» - бу инглизча сўзларнинг биринчи ҳарфларидан олинган бўлиб, S – корхонанинг кучли томонлари (устунлиги), W – кучсиз томонлари (камчилиги), O – имкониятлари ва T – хавф-хатарларни ифодалайди.
Корхонанинг маркетинг режасида у ерда вужудга келган ҳолат тахлилига асосан, ушбу тўрт кўрсаткичга асосланиб унинг маркетинг фаолияти стратегияси ишлаб чиқилади. Бу эса, корхонанинг бозорда рақобатчиларга нисбатан тутган ўрнига баҳо беришга ёрдам беради.
Менежмент ва маркетинг фанидан тест саволларидан намуналар:
1. Маркетинг фани қачон ва қаерда ўқитила бошланди?
a) 1902 йил АҚШда
b) 1775 йил Францияда
c) 1802 йил Олмонияда
d) 1803 йил Англияда
e) Тўғри жавоб йўқ
2. Маркетингнинг асосий субъектлари нима?
a) Маҳсулот ишлаб чиқарувчи, истеъмолчилар ташкилотлари улгуржи савдо, чакана савдо, маркетинг бўйича мутахассислар, охирги истеъмолчи.
b) Бозор, шартномалар тузиш; баҳо, реклама, товар, сотиш.
c) Бозор, истеъмолчи, товар, хизмат, баҳо, реклама, товар сотиш.
d) Бозор, ишлаб чиқарувчи, хизмат, баҳо, реклама, товар, сотиш.
e) Бозор, харидор, товар, хизмат, баҳо, реклама, товар сотиш.
3. Маркетингнинг асосий вазифалари?
a) Ҳамма жавоб тўғри.
b) Бозор ва уни сегментларга бўлиб ўрганиш.
c) Ахоли талабини ва уни қондириш йўлларини ўрганиш.
d) Товарни қаерда, қачон, қанчага сотишни ўрганиш.
e) Баҳо сиёсатини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |