Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet110/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Тақсимот каналлари
Тақсимот каналлари – бу пировард истеъмолчиларга маҳсулотларни етказиб бериш жараёнига киритилган корхоналар, ташкилотлар ёки алоҳида шахслар йиғиндисидир. Тақсимот каналлари бу товарларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларгача етказиб бериш ҳаракати йўлини белгилаб беради. Тақсимот каналларининг иштирокчилари бўлиб, улгуржи ҳамда чакана савдо тармоқлари, дилерлар, дистрибьюторлар ва бошқа воситачилар ҳисобланади. Ҳар бир каналнинг ихтиёрига эса ишлаб чиқарувчи ва пировард истеъмолчи киради.


Тадбиркорлик (бизнес) таҳлили
Тадбиркорлик (бизнес) таҳлили – бу янги маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, бу ерда уни кўзда тутилаётган сотув ҳажми, кетадиган харажатлар, олинадиган фойда ҳамда уларнинг корхона белгилаган мақсадларига қай даражада мос келиши аниқланади.


Товар белгиси
Товар белгиси – бу ҳуқуқий ҳимоя билан таъминланган марка ёки унинг бир бўлагидир. Товар белгиси – марка номидан ёки марка белгисидан фойдаланиш жараёнида сотувчининг мутлоқ ҳуқуқини ҳимоя қилади.
Тадқиқот қилиш
Тадқиқот қилиш – бу тўғридан-тўғри сўров ўтказиш йўли билан, шахсларни (индидумларни), уларни тадқиқот қилинаётган маҳсулотларни билиш даражасини аниқлаш мақсадида, уларга бўлган муносабатини, қарашини ҳамда харидор хулқини аниқлаш бўйича бирламчи ахборотларни тўплашдир.


Товарлар ва хизматлар ассортименти
Бу фойдаланиши бўйича бир-бирига жуда ўхшаш товарлар (хизматлар) гуруҳидир.


Телемаркетинг
Телемаркетинг – бу телефондан фойдаланиш асосида товарни бевосита харидорларга сотиш бўйича маркетинг туридир. Потенциал истеъмолчилар, фирмаларни бепул телефон номерларидан фойдаланиб, товарларни буюртма қилиш учун, почта орқали олинадиган теле ҳамда радио рекламалардан, каталоглардан, товар нусхаларидан ва прасспектлардан фойдаланиладилар.


Талабнинг эластиклиги
Талабнинг эластиклиги – бу талабни ўзгаришини қандайдир бир бозор омилига боғлиқлигидир. Масалан, нархга ва истеъмолчилар даромадларига боғлиқ талабнинг эластиклиги.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling