Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол Жавоб 1.
- Гуруҳ Баҳо
- Гуруҳ ишларини умумлаштирувчи баҳо
- Гуруҳ 1 2
- 5-бўлим. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ Аутсорсинг
- Айрибошлаш Айрибошлаш – бирон-бир шахсдан ўзига керакли бўлган объектни олиш учун унинг эвазига бирон-бир нарсани таклиф этиш акти (ҳаракати). Асосий эхтиёжлар
- Бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш
- Бозор сегментацияси Бозор сегментацияси деганда
- Бозор ҳиссаси Бозор хиссаси
- Бозорни позициялаш Бозорни позициялаш
3-илова Блиц-сўров саволлари
4-илова Баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари
Гуруҳ ишларини умумлаштирувчи баҳо
2,2 – 3 балл – аъло 1,2 – 2 балл – яхши 0,5 – 1,1 балл – қониқарли 0 – 0,5 балл – қониқарсиз 5-бўлим. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ Аутсорсинг Аутсорсинг (инглиз тилидан олинган бўлиб ташқи манбалардан фойдаланиш) – маълум бир бизнес-функцияни четдан жалб қилинган ташкилотлар томонидан бажариш деган маънони англатади. Аутсорсинг бугунги кунда аниқ рақобат устунлигига эришишга имконият яратиб берувчи ҳозирги замон бизнес-моделларидан бири ҳисобланади. Айрибошлаш Айрибошлаш – бирон-бир шахсдан ўзига керакли бўлган объектни олиш учун унинг эвазига бирон-бир нарсани таклиф этиш акти (ҳаракати). Асосий эхтиёжлар Инсоннинг ҳаёти учун энг керак бўлган эхтиёжларни қондиришдир. Улар қуйидагилардир: озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва уй-жойлар. Бизнес нима? Бизнес сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларнинг фойда олишга қаратилган (эҳтиёж ва муҳтожликни қондириш натижасида) тадбиркорлик фаолиятидир. Бизнесмен (Тадбиркор) сўзи биринчи мартаба Европа сиёсий иқтисодида 18-асрда пайдо бўлиб, у «Мулк эгаси» деган маънони ҳам билдиради. Жумладан Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш учун иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир деган. Тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ҳамда натижаларига ўзи хўжайинлик қилади. Бозор ва унинг турлари Бозор оддий сўз билан айтганда – бу иқтисодий айрибошлаш шаклидир. Бошқача айтганда бозорни айрибошлаш соҳаси ҳам дейдилар ва уни савдо билан аралаштирмаслик керак. Бозор бу – иқтисодий категориядир, савдо эса – бу иқтисодиётнинг алоҳида бир тармоғидир. Маркетинг фанида бозорнинг таърифи қуйидагича ёритилган. «Бозор – бу мавжуд ва потенциал харидорларнинг йиғиндисидан иборатдир». Агар талаб таклифдан кўп бўлса «Сотувчи бозори»дейилади; агар таклиф талабдан кўп бўлса «Харидор бозори» дейилади. Бозорнинг сиғими – йил давомида унда сотиладиган товарларнинг ҳажми (физик ўлчовда ёки қиймат кўринишида) билан ўлчанади. Бозорнинг турлари қуйидагилар: 1. Жахон бозори (ривожланган давлатлар киради). 2. Регионал бозор (умумий бозор ва ҳоказолар). 3. Миллий бозор (Миллий ҳудуд киради). 4. Маҳаллий жой (ўз) бозори (бир ёки икки районлар киради). 5. Айрим товарлар ёки хизматлар бозори. Бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш Маҳсулотга ёки хизматларга белгиланадиган нарх – доимо маълум бир даромад тушумига олиб клиши керак, чунки бу даромад ҳисобидан тўғри ва қўшимча чиқимлар (харажатлар) қопланиб маълум фойда олиниши таъминланади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх асосан уч услубда шаклланади: 1. Харажатларга асосан. 2. харидорлар фикрига асосан. 3. Рақобатчилар нархига асосан. Бозор сегментацияси Бозор сегментацияси деганда – бу бозорни аниқ харидорлар гуруҳига бўлиш тушинилади. Бозорлар харидорлар йиғиндисидан ташкил топади, харидорлар эса бир-биридан турли хил параметрлари билан фарқ қилади. уларни эҳтиёжлари, даромадлари, географик ҳолатлари, хулқ-атвори, демографик ҳолатлари ва психографик принциплари ҳар хил бўлади. Бу келтирилган кўрсаткичларни ҳар бири бозорни сегментлаш асоси сифатида ишлатилади. Бозор ҳиссаси Бозор хиссаси – бу корхона маҳсулотининг умумий сотув ҳажмини, айнан шу бозорда ҳаракат қилаётган бошқа барча корхоналарнинг, худди шундай (айнан бир хил) маҳсулотлари умумий сотув ҳажми йиғиндисига нисбати билан ўлчанади. Бозор хиссаси корхонанинг бозорда олиб бораётган рақобат курашига баҳо беришда асосий кўрсаткич ҳисобланади. Корхонани бозордаги хиссаси ўсиб боргани сари, унинг рақобат курашидаги мавқеи ҳам ортиб боради. Бозорни позициялаш Бозорни позициялаш – бу мақсадли бозорларни танлаш бўйича маркетинг фаолиятини йўналиши бўлиб, у орқали маркетинг комплексининг барча элементлари таҳлил қилиниб ва алоҳида ажратиб олинган бозор сегментларида маҳсулотни шундай параметрлари аниқланадики, улар орқали бозорда рақобатбардошлик ҳолатига эришилади. Корхона имкониятларини ҳисоб-китоб ва таҳлили унга маҳсулотни шундай тавсифномасини ҳамда маркетинг комплекси элементларини ажратиб олишга ёрдам берадики, бу эса унинг маҳсулотини рақобатчи корхоналар маҳсулотларидан афзал (устун) бўлишга олиб келади. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling