Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet101/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Зарарсизлик нуқтаси
Фойда ва зарар зоналарини бир-биридан ажратиб турадиган чегаравий нуқта «зарарсизлик нуқтаси» ёки баъзида рентабеллик чегаравий нуқтаси ҳам дейилади.
Бу нуқта харажатларни қоплаш учун зарур бўлган, минимал оборот ҳажмини ҳам кўрсатади. Бу нуқта «break-even» яна шуни ҳам кўрсатадики, ишлаб чиқарилган (сотилган) қандайдир минимал маҳсулот ҳажмида (сонида), корхона харажатларини бутунлай қоплашга эришиши мумкин.


Ижтимоий синф
Ижтимоий синф – бу аҳолининг нисбатан ихчам ва стабиль (бир текис) гуруҳлари бўлиб, уларнинг аъзолари умумий қадриятларга, манфаатларга ва хулқ-атворга эгадирлар.
Имидж
Имидж – бу кенг жамоатчилик, истеъмолчилар ва харидорларни, корхона ҳамда унинг товарлари ва хизматлари мавқеи (престижи) тўғрисидаги фикри, репутацияси ва образидир. Корхона ҳақида ижобий имиджни вужудга келтириш, бу уни бозордаги маҳсулотларини ҳаракати бўйича ҳамда рақобат курашида устунликка эришиш йўлидаги олиб борадиган фаолиятининг асосий поғоналаридан бири ҳисобланади. Имидж ўз навбатида марка имиджи, ташкилот имиджи ва маҳсулот имиджи турларига бўлинади.


Купон
Купон – бу реклама ва ахборот проспектларини сертификат, талон кўринишидаги кесиб олинадиган қисмидир. Купон – харидорга айрим товарларни имтиёзли нархларда сотиб олиш ҳуқуқини беради. Бунинг учун харидор купонни фирмани ёки магазинни жойлашган манзилгохига (адресига) юбориши ёки шахсан кўрсатиши керак.


Коммерциализация
Коммерциализация – бу янги маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, бунда корхона ўзи танлаб олган бозорда янги маҳсулотни кенг ишлаб чиқаришни ҳамда сотишни амалга оширади.


Коммивояжер
Коммивояжер – бу ўзида мавжуд бўлган товарларни нусхалари, каталоглари бўйича харидорларга тавсия этувчи, корхонанинг йўловчи агентидир. Унинг асосий иши, корхонанинг потенциаль истеъмолчилари билан бевосита уларнинг худудида алоқада бўлишдир. Коммивояжер корхона маҳсулотларига буюртмачиларни (истеъмолчиларни) топиш билан шуғулланади, аммо бевосита ўзи корхона номидан битимларни тузиш ҳуқуқига эга эмасдир. Агентлар ва дилерлардан фарқли ўлароқ, коммивояжер юридик шахс бўлиб ҳисобланмайди.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling