Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet99/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Бозор бўшлиғи
Бозор бўшлиғи – бу бозорнинг кичик сегментлари бўлиб, у ерда айрим конкрет корхоналар фаолият олиб борадилар, чунки бу сегментларни бошқа рақобатчи корхоналар пайқамайдилар ёки билсалар ҳам ўзлари учун фойдали деб ҳисобламайдилар. Бу бўшлиқни сегмент ичидаги сегмент ҳам дейиш мумкин. Бозор бўшлиғи чекланган доирадаги харидорларни специфик эхтиёжларини юқори даражада қондирилиши эвазига жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Корхоналар бир бозор бўшлиғидаги олиб борилаётган фаолият хавф-хатарини камайтириш мақсадида, кучли рақобатчилар қизиқмайдиган бир неча ўсувчи перспектив бозор бўшлиғини топишга ҳаракат қиладилар.


Бозор сардори
Бозор сардори (лидери) – бу тармоқдаги энг юқори бозор ҳиссасига эга бўлган корхоналардир. Бундай корхоналар, асосан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, нархларни ўзгартириш сохасида, турли тақсимот тизимларидан фойдаланишда ва маркетинг комплексининг бошқа элементлари бўйича ҳам етакчилик қиладилар. Корхоналар бозорда ҳамма вақт сардор бўлиб қолишлари учун ўз бозорлари ҳиссасини доимо орттириб, ҳужумларидан ҳимоя қилиб боришлари зарур.


Бонус
Бонус – 1) қўшимча ҳақ, устама ҳақ; 2) сотувчининг олди-сотди шартнома шартларига мувофиқ мол нархидан қўшимча чегирма бериши.


Бракераж
Бракераж – мол сифатининг тегишли мезонлар ёки етказиб бериш ќақидаги шартнома шартлари талабларига мцвофиқлигини текшириш.


Географик бозор сегментацияси
Географик бозор сегментацияси – бу бозорни турли географик бирлик гуруҳига бўлиш тушунилади. Улар қуйидагилардир: мамлакатлар, ҳудудлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва ҳоказолар.


Демографик бозор сегментацияси
Демографик бозор сегментацияси – бу бозорни қуйидаги тавсифномага эга бўлган харидорлар гуруҳига бўлиш тушиналади. Уларга қуйидагилар киради: харидорни ёши ҳамда жинси, оилавий аҳволи, оиланинг ҳаётий даври, даромади, қайси иш билан шуғулланиши, маълумоти, қайси динга мансублиги, миллати ва ҳоказолар.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling