Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet100/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Дилер
Дилер – бу товарларни, қимматли қоғозларни, валюталарни олди-сотди битимларида иштирок этувчи воситачи (юридик ёки жисмоний) шахсдир. Дилер даромадлари товарларни, қимматли қоғозларни, валюталарни сотиб олиш ҳамда уларни сотиш нархи ўртасидаги фарқдан вужудга келади. Маркетингда дилер тақсимот каналларининг звеноси сифатида кўрилади.


Дифференциация
Дифференциация – бу рақобат стратегияси бўлиб, бунга амал қилган корхона ўзининг асосий кучини рақобатчи корхоналар маҳсулотларидан ҳар томонлама устунликка эга бўлган янги маҳсулотларни яратишга сарф этади ва ўз маркетинг фаолиятини шундай йўналишларини танлайдики, бу эса унга рақобат курашида ғолиб чиқишга олиб келади.
Дифференциациянинг қуйидаги йўналишлари мавжуд: маҳсулот дифференциацияси, сервис дифференциацияси, персонал дифференциацияси ва имидж дифференциацияси.


Жамоатчилик
Жамоатчилик (баъзида уни «алоқа аудиториялари» ҳам дейилади) – бу маркетингнинг ташқи соҳаси омили бўлиб, у шу корхона бўйича ҳақиқий ёки потенциаль қизиқишга алоқадор шунингдек, унинг мақсадларига эришиш имкониятларига таъсир этувчи турли ташкилотлар, ижтимоий қатламлар ва аҳолининг турли-туман гуруҳларини характерлайди. Уларга қуйидагилар киради: молия ташкилотлар; оммавий ахборот қуроллари; давлат муассасалари; истеъмолчиларни ва аҳолини айрим қатламлари манфаатларини ифодаловчи (ҳимоя қилувчи) ташкилотлар; маҳаллий жамоатчилик ташкилотлари; корхонанинг ўз персоналии ва бошқалар.


Жамоатчилик билан алоқа
Жамоатчилик билан алоқа («паблик рилейшнз») – бу корхона, унинг маҳсулотлари ҳақида ижобий имиджни шакллантириш ҳамда у ҳақдаги турли салбий фикрларни нейтрализация қилиш йўли орқали корхона билан доимий алоқа қатламлари билан яхши муносабатларни вужудга келтиришдир. Жамоатчилик билан алоқа қилишни ҳаётга тадбиқ этишни асосий воситалари орасидан қуйидагиларни, яъни корхона ҳамда унинг маҳсулотлари ҳақидаги ижобий янгиликларни турли нутқлар, матбуот орқали чиқишлар, аудио ҳамда видеоматериаллар, спонсорлик ва хайрия фаолиятлари орқали тарқатишни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling