Супермагазин
Супермагазин – бу супермаркетга нисбатан ўлчамлари икки маротаба катта, кенг тўпламдаги кундалик озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ҳамда кенг ассортиментдаги хизматларни (почта, банк, суратхона, автомобилларга хизмат, кимёвий тозалаш хизматларини ва ҳоказолар) кўрсатувчи савдо корхонасидир.
Статус
Статус – бу харидор хулқ-атворини белгилайдиган ижтимоий (социал) омиллардан бири бўлиб, у индивидни жамиятда тутган ўрнини характерлайди. Масалан, директор статуси, ота статуси.
Сотув услуби
Бу савдо битимини амалга ошириш услуби бўлиб, у бешта самарали сотув шаклидан, яъни харидорга йўл топишдан, харидорни ўрганишдан, презентациядан, харидорни ишонтиришдан ва ниҳоят сотув жараёнини амалга оширишдан иборатдир.
Селектив талаб
Бу қандайдир маҳсулотнинг алоҳида бир маркасига бўлган талабдир.
Сотувдан сўнгги хизматни ташкил этиш
Сотувдан сўнгги хизматни ташкил этиш – бу корхона маҳсулотини харидорлар томонидан сотиб олингандан сўнг, уларга кўрсатиладиган хизматлар йиғиндисидир (монтаж, ўрнатиш, йиғиш, синаш, турли таъмирлаш ишларини олиб бориш ва ҳоказолар).
Мураккаб техник истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситалари учун сотувдан сўнгги хизматни ташкил этиш маркетинг фаолиятининг зарурий омили ҳисобланиб, уни қўлламасдан бозорда рақобатбардошликка эришиб бўлмайди.
Сотув квотаси
Сотув квотаси – бу савдо агенти сотиши керак бўлган, маълум бир турдаги товарлар миқдорини белгиловчи нормативдир.
Стратегик назорат
Стратегик назорат – бу маркетинг назоратининг турларидан бири бўлиб, унинг асосида умуман, жуда узоқ муддатлар учун маркетинг фаолияти самарадорлигига танқидий баҳо бериш амалга оширилади. Стратегик назорат асосида маркетинг аудитининг услубларини қўллаш ётади.
Савдо услуби
Бу савдо битимини самарали беш поғонали сотув шаклида амалга ошириш тушунилади, яъни: харидорга йўл топиш, харидорни ўрганиш (уни билиш), товар презентацияси, харидорни ишонтириш ва ниҳоят сотувни амалга оширишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |