НОУ-ХАУ
Ноу-хау – (инглизча сўздан олинган бўлиб, ўзбек тилига таржима қилинганда «қандайлигини биламан» деган маънони англатади) – бу ишлаб чиқариш жараёнини (маҳсулотни ишлаб чиқариш сирлари, янги услуб ва ғоялар, кашфиётлар ва ҳоказолар) фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган технологик, илмий-техник, тижорат ва ташкилий билимлар йиғиндисидир. У тижорат амалиётида кашфиёт патентлари, товар белгилари, авторлик ҳуқуқлари билан биргаликда корхонанинг мулки ҳисобланиб, улардан фойдаланиш ҳуқуқи эса олди-сотди предметидир.
Оферта
Оферта (offer) – бу алоҳида ассортиментдаги товарларни, хизматларни, фаолият турларининг таклифидир. Унинг қуйидаги икки тури мавжуддир, яъни қаттиқ оферта – унда товар партиясининг аниқ номлари, размерлари, нархлари, тўлов ва етказиб бериш шартлари қатъий белгиланади, шунингдек, конкрет вақт ичида истеъмолчи ушбу шартларни қабул қилганлиги ҳақида ҳабар бериши шарт. Юмшоқ оферта эса, қаттиқ офертадан, шартномани тузишга қадар, унинг конкрет шартлари бўйича қўшимча келишув имконияти берилади ёки таклифга кўрсатилмаган (ноаниқ) вақт давомида розилигини билдириши мумкин.
Психографик бозор сегментацияси
Психографик бозор сегментацияси – бу бозорни харидорларнинг у ёки бу ижтимоий сифатларга мансублигига, ҳаёт стилига ёки шахс тавсифномасига қараб гуруҳларга бўлиш тушунилади.
Позициялаш
Позициялаш – бу корхонанинг рақобатчиларга нисбатан бозорда қандай ўринни эгаллаб турганлигини кўрсатишдан иборат.
Презентация
Презентация – бу маркетинг фаолиятида сотув жараёнининг поғоналаридан бўлиб, унда корхонанинг савдо вакили ўз маҳсулотининг хусусиятлари ҳақида харидорга оғзаки таъриф беради ва у маҳсулотни сотиб олиши натижасида қандай фойдаларга эга бўлишлигига истеъмолчини диққатини жалб этади.
Паблисити
Паблисити (publicity) – бу корхона ва унинг маҳсулотлари ҳақида тарқатиладиган ахборотларни корхона томонидан тўланмаган ёки ҳомий (спонсор) орқали оммавий коммуникация воситаларида силжитиш фаолиятидир. Паблисити жамоатчилик билан алоқанинг таркибий бир бўлагидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |