Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-Мавзу. МАРКЕТИНГДА ТОВАР ҲАРАКАТИ СИЁСАТИ


Download 6.72 Mb.
bet184/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

9-Мавзу. МАРКЕТИНГДА ТОВАР ҲАРАКАТИ СИЁСАТИ

Режа:


  1. Товар ҳаракати системасининг моҳияти.

  2. Товар тарқатиш каналлари ва уларнинг вазифалари.

  3. Улгуржи ва чакана савдо.

  4. Товар тарқатишда транспортнинг роли.



1. Товар ҳаракати системасининг моҳияти
Товар ҳаракати – бу товарни ишлаб чиқарилган жойдан истеъмолчигача силжитиш билан боғлиқ бўлган ҳамма фаолият турларидир. Маълум бир савдо фирмаси ишлаб чиқариш корхонасига буюртма бериб, буюртма берилган товарни юклаш-тушириш, сақлаш, магазинларгача транспорт воситасида ташиш ва ҳатто магазинларни товар заҳиралари билан тўлдириб туриш масъулиятларни ўз зиммасига олади. Ана шу функцияларнинг жами биргаликда товар ҳаракати системасини ташкил этади.
Бу системанинг мақсади эса товарни ўз вақтида юклаш, товарни керакли жойга, керакли миқдорда ўз вақтида етказиб бериш ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари бўйича аниқ ахборотларга эга бўлишдан иборатдир. Товарларни керакли ассортиментда, ўз вақтида, юқори сифат билан ва истеъмолчилар ҳақида ишончли ахборотга эга ҳолда мижозларга етказиб берган фирмалар рақобат курашида албатта устунликка эга бўладилар.
Товар ҳаракати комплексининг асосий элементлари (Ф. Котлер бўйича) қуйидаги 20-чизмада келтирилди.

Буюртмаларни Товарни олиш


т
Худуддан ташқарига транспорт харажат-лари

Омбор-хона харажат-лари
айёрлаш ва юклаш
харажатлари харажатлари

26 %




46 %

10%


3 %

М
6 %



5 %

4 %
аъмурий Товар захираларини
Х аражатлар ушлаб туриш
харажатлари
Ў раб жойлаш
харажатлари


20-чизма. Товар ҳаракати элементларининг умумий харажатлардаги ҳиссасининг фоизлардаги ифодаси
Бу чизма маълумотларидан шуни англаш мумкинки, товар ҳаракатининг асосий харажатлари транспорт, омборхона, товар захираларини сақлаб туриш, юклаш, товарларни ўраб-жойлаш, маълумот ва буюуртмаларни тайёрлаш каби харажатлардан ташкил топади.
Товар ҳаракати – бу фақатгина харажатлар манбаи бўлиб қолмасдан, балки талабни шакллантирувчи муҳим восита ҳисобланади. Товар ҳаракати системасини такомиллаштириш ҳисобига хизмат кўрсатишни яхшилаш ёки нархни пасайтириб, қўшимча мижозларни топишга эришиш мумкин. Фирмалар товарни ўз вақтида етказиб бермасалар, у ҳолда мижозларини йўқотиб қўйишлари ҳам мумкин.
Кўпгина фирмалар энг минимал харажатлар билан керакли товарни керакли жойга белгиланган вақтда етказиб беришни товар ҳаракатининг асосий мақсади қилиб қўядилар. Афсуски, товар ҳаракати системасининг биронтаси ҳам бир вақтнинг ўзида товар тарқатиш билан боғлиқ харажатларни минимал даражагача камайтириб ва мижозлар учун максимал сервис кўрсатишга лаёқатли эмас. Мижозлар учун максимал сервис деганда катта миқдордаги товар захираларини сақлаб туриш, товар ташишни юқори даражада ташкил этиш ва кўплаб омборларга эга бўлиш тушунилади. Булар эса ўз навбатида товар тарқатиш билан боғлиқ харажатларнинг кўпайиб кетишига олиб келади. Харажатларни камайтиришни кўзлаш эса, арзон транспорт системаси, кам ҳажмдаги товар захираларини сақлаб туриш ва кам сонли омборхоналарга эга бўлиш билан боғлиқдир.
Товар ҳаракати харажатлари бир-бири билан тескари пропорционал боғлиқликка эгадир. Масалан, товар-экспедиция бошқарувчиси товарни кўпчилик ҳолларда самолёт билан эмас, арзон транспорт воситаси – темир йўл орқали жўнатишга ҳаракат қилади. Бу албатта фирманинг транспорт харажатларини камайтиради. Лекин, мижознинг етказиб берилган товар учун ҳисоб-китоб ишлари узоқ муддатга чўзилади ва иккинчидан бу ҳолат мижозларни товар етказиб беришнинг қисқа муддатини таклиф этувчи субъектлар билан ишлашга мажбур этади. Ёинки, товар захиралари хизмати бошқарувчиси кам миқдордаги товар захиралари билан ишлашни афзал кўради, чунки бундай ёндашув албатта товар захираларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Лекин, бундай ҳолатда мижоз сўраганда товар мавжуд бўлмай қолиш эҳтимоли катта, иккинчидан ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари ошиб кетади. Демак, бажарилмайдиган буюртмалар сонининг ортиши, фирманинг ўз мижозларидан ажралиб қолиш хавфини келтириб чиқаради.
Юқорида келтирилган фикрлардан шуни англаш мумкинки, товар ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият жуда мураккаб ҳисобланади ва бу ерда бирон бир қарор қабул қилганда ишни келишув асосида, системали ёндашув тамойилидан фойдаланиб амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling