Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet186/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Ишлаб чиқарувчилар Харидорлар


















а
Ишлаб чиқарувчилар Харидорлар







Воситачи






б


21-чизма. Товар тарқатиш каналида воситачиларнинг роли

Мавжуд фикрларга қарама-қарши шуни айтиш мумкинки, маълум бир истеъмол товарлари учун энг мураккаб каналлар ҳам самарали бўлиши мумкин экан. Битта воситачининг кўп ҳудудларда маълум функцияни бажаришга сарф қилинадиган харажатларидан кўра, бир нечта воситачиларнинг ўзига хос функцияларни бажаришга кетган харажатлари баъзан кам бўлади.

Ишлаб чиқарувчи

Истеъмолчи




а

Ишлаб чиқарувчи

Истеъмолчи

Чакана сотувчи




б

Ишлаб чиқарувчи

Улгуржи сотувчи

Чакана сотувчи

Истеъмолчи




в

Ишлаб чиқарувчи



Агентлар ёки брокерлар

Улгуржи сотувчи

Чакана сотувчи

Истеъ-молчи




г


22-чизма. Истеъмол товарларини тарқатиш каналлари


3. Улгуржи ва чакана савдо
Юқори айтилган фикрларни умумлаштириб шуни айтиш керакки, товар ҳаракати тизимида воситачилар ҳам муҳим рол ўйнар экан.
Воситачилар – бу бозор эҳтиёжларини қондириш ва фойда олиш учун товарларни қайта сотадиган мустақил савдо ташкилотлари, корхоналар ва шахслардир. Буларга улгуржи ва чакана сотувчилар, брокерлар, савдо агентлари, комиссионерлар ва бошқалар киради.
Улгуржи савдо товарларни қайта сотиш ва бизнесда фойдаланиш мақсадида товарларни сотиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча фаолиятларни ўз ичига олади. Нон ишлаб чиқариш корхонасининг эгаси яқинидаги ресторан билан қандолат маҳсулотларининг улгуржи савдосини олиб бориши мумкин, лекин улгуржи сотувчи деганда шундай ташкилотлар тушуниладики, уларнинг асосий фаолият тури улгуржи савдо ҳисобланади.
Улгуржи сотувчи – бу ташкилот ёки алоҳида шахс бўлиб унинг асосий фаолияти улгуржи савдо ҳисобланади. Улгуржи сотувчи, ҳам ишлаб чиқарувчига, ҳам чакана савдо ташкилотига хизмат кўрсатиб уч асосий гуруҳга бўлинади: тижорат улгуржи ташкилотлар; брокерлар ва агентлар; ишлаб чиқарувчининг сотиш идоралари.
Тижорат улгуржи ташкилоти дахлсиз тижорат ташкилоти ҳисобланиб, сотилаётган товарларга эгалик қилиш ҳуқуқиқа эгадир. Бундай ташкилотнинг икки тури мавжуд: тўлиқ хизмат кўрсатадиган тижорат улгуржи ташкилотлар ва хизмат кўрсатиш доираси чегараланган тижорат улгуржи ташкилотлари.
Тўлиқ хизмат кўрсатадиган тижорат улгуржи корхоналар товарларни сақлаш, жўнатиш, кредитлар бериш, сотувчи ходимлардан фойдаланиш, товарларни силжитиш ва соитш каби бутун хизматлар турини таклиф этади. Бу хил ташкилотлар икки турда бўлади: чакана сотувчиларга хизмат кўрсатадиган улгуржи ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарига хизмат кўрсатадиган улгуржи ташкилотлар.
Хизмат кўрсатиш доираси чегараланган улгуржи тижорат ташкилотлари эса ўзларининг товар билан таъминловчилари ва истеъмолчиларига маълум турдаги хизматларни таклиф этадилар.
Энди эса улгуржи савдода иштирок этувчи баъзи воситачиларга тўхталиб ўтамиз.
Брокер – бу фонд, товар биржалари, валюта бозорларида харидор ва товар, қимматли қоғозлар, валюта сотувчилари орасида битимлар тузадиган аккредитациядан ўтган воситачи ҳисобланади. Брокер кўпчилик ҳолларда мижозларнинг топшириғига биноан битимлар тузади ва шунингдек ўз номидан, аммо ишонч билдираётган субьект ҳисобидан иш юритади. Сотувчи ва харидор орасида воситачилик қилганлиги учун брокер маълум миқдорда ҳақ олади. Воситачилик битимлари асосан брокерлик идоралари, фирмалари ёки уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади. Катта брокерлик фирмалари харидорларга кредитлар ҳам бериши мумкин. Брокер сотилаётган товарга эгалик қила олмайди, унинг ишлаб чиқарувчи ва харидорлар билан муносабати вақтинчалик характерга эгадир.
Агент брокердан фарқ қилиб сотувчининг ёки харидорнинг манфаатини доимий равишда амалга оширади. У сотилаётган товарга эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас ва битимлар тузишни ташкил этганлиги учун маълум ҳақ олади. Агентларнинг бир неча типлари мавжуд. Масалан, товар ишлаб чиқарувчилар агенти, бир неча ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатини кўзлаб иш олиб боради. Сотувчи агентлар эса келишув шартига биноан ишлаб чиқарувчи томонидан берилган товарларни сотиш билан шуғилланади. Худди шунингдек харид билан шуғулланувчи агентлар харидорлар билан узоқ муддатли битимларга эга бўлиб, шу асосда харид билан боғлиқ масалалар билан шуғулланадилар.
Дилер – товарлар, қимматли қоғозлар, валюталар олди-сотди савдо битимларидаги воситачилардир. Дилер – товар ёки фонд биржаси аъзоси бўлиб, ўз номидан ва ўз ҳисобидан иш юритади. Дилерлар ўзаро, брокерлар ва тўғридан-тўғри мижозлар билан битимлар тузишлари мумкин. Дилерларнинг даромадлари товарлар, қимматли қоғозлар ва валюталарнинг харид ва сотиш нархлари орасидаги фарқ ҳисобига ҳосил бўлади. Дилерлар фойда олиш мақсадида харид қилиш ва сотиш операцияларини бажариб, катта хавф-хатарни ўз зиммаларига оладилар.
Дистрибьютор – нисбатан катта ҳеч кимга бўйсунмайдиган воситачи-лик фирма ҳисобланиб, ишлаб чиқарувчидан катта миқдорда



Назорат кўрсаткич-лари бўйича маълумот



Маркетинг ҳолати баёни

Хавф-хатар ва имкони-ятлар рўйхати

Муаммо ва вазифалар рўйхати







Маркетинг стратегияси

Ҳаракат дастури

Бюджет


Назорат тартиби





Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling