Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet194/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

С1


II Квадрант I Квадрант
«Мижоз учун приманка «Қониқтиради», яъни
(қопқон)» «Консенсус»


С2
III Квадрант IV Квадрант


«Банкротлар» «Хайрия» ёки «Банк учун
приманка (Қопқон)»
92-чизма. Маркетинг концепцияларининг умумий боғлиқлиги

Биринчи квадрантга маълум даражада фойда олиб, мижозлар қизиқишини қондираётган банкларни киритиш мумкин. Бу банклар барқарорлик (ишончлилик) рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. Бу квадрантга киритиладиган банклар мижозларга юқори сифат даражасида комплекс хизматлар кўрсатади. Бу банкларнинг мижозлари ҳам молиявий барқарор ҳисобланадилар.


Иккинчи квадрантга мижозлари банк хизматлари бозорида етарли даражада ориентирга эга бўлгамаган банкларни киритиш мумкин. Шу сабабли аниқ банк хизматлари учун мижозлар бошқа банклардагига нисбатан ортиқча пул тўлайдилар. Бу квадрантда кўпчилик ҳолларда банк технологияси учун ортиқча харажатлар қилмасдан, юқори фойда олишни хоҳловчилар туради. Банкларнинг бу квадрантда туриши кўпчилик ҳолларда икки йилларга чўзилади, кейинчалик бундай банклар бизнес дунёсида ва мижозлар назарида ўз ҳурматини йўқотади.
Учинчидан квадрант – Банкротлар-банкларнинг иқтисодий ва маркетинг соҳасидаги йўл қўйган камчиликлари туфайли ёки банклар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати пасайиши оқибатида банкларнинг шартномавий мажбуриятларини бажармаслиги ҳисобланади.
Тўртинчи квадрантга - кўпчилик ҳолларда банк ссудаси ҳисобидан янги технологияларни жорий этадиган, ассортимент сиёсатини ўзгартирадиган, бозор талабини ўрганмасдан ишлаб чиқариш ҳажмини оширадиган, умуман мижозлари хайрихоҳ банкларни киритиш мумкин.
Шунингдек, бу квадрантга болалар, қариялар, касаллар, ногиронлар учун товарлар ишлаб чиқарадиган мижозларга кредитлар берадиган банклар киради.

  1. Ижтимоий – ахлоқий концепция. Бу концепция банкнинг мақсадли фалсафаси, ғояси, сиёсати ва стратегияси тор тармоқлар манфаатига эмас, балки умуминсоний, умумжамоа манфаатларига қаратилишидан далолат беради. Баъзан бу концепция «Инсонга қаратилган» ёки «Интеллектуал истеъмол концепцияси» ҳам деб юритилади. Бу концепция банк учун энг истиқболли концепция ҳисобланиб, жамият манфаатдорлигини таъминлашга қаратилади.

Бу концепция 1980 йилларнинг бошларида шаклланди. Бу концепциянинг вариантларидан бири «7 – С» концепцияси ҳисобланади (30-чизма). Бу ерда маркетинг инструментлари ёрдамида истеъмолчиларнинг, ишлаб чиқарувчиларнинг ва жамиятнинг манфаатлари уйғунлашади. Ёки бошқача айтганда, мижозларнинг талабининг қондирилиши жараёнида банклар ўз фойдасини олади, жамият эса (банк ва мижозлар орқали) бюджет ажратмалари ёки ижтимоий объектлар қуриш шаклида ўз ҳиссасига эга бўлади.
«7-С» системасининг ҳамма элементлари аниқ мазмунга эга, улар ўзгарувчан, ҳар хил ташқи ва ички омилларга боғлиқ ҳисобланади. Банклар учун уларни бутун ҳажмда амалга ошириш кўп моддий харажатлар талаб қилади.
Энди эса «7-С» системаси элементларини кўриб чиқамиз.
С1 – банк мижози ёки банк хизмати истеъмолчиси. Ҳар қандай банк агар унинг хизматларига истеъмолчи бўлган ҳолдагина яшай олади. Бозорда банк ва истеъмолчи учратади. Молия бозорининг ўзига хос – хусусияти шундан иборатки, бунинг асосий субъектлари бир – бири билан чамбарчас боғланган, улар орасидаги муносабатлар ҳам аниқ, лекин кўп омилларга боғлиқ бўлади.




Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling