Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
30-чизма. Маркетингнинг иқтисодий-ахлоқий концепцияси «7-С» системасининг элементлари
Банклар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши ҳар бир мижоз билан муносабатларни ташкил этиш муаммоларига алоҳида эътибор беришни, банклар ва мижозлар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишни тақазо этади. Бу эса ўз навбатида рақобатда ютиб чиқишнинг гарови ҳисобланади. С2 – кадрлар, яъни банк, мижоз ва рақобатчиларни бир – бирига боғловчи элемент ҳисобланади. Ҳар қандай банкнинг самарали фаолият кўрсатиш даражаси кадрлар малакаси ва уларнинг ўз ишларига муносабатига кўп даражада боғлиқ бўлади. Бу ерда банк учун асосий муаммо – кадрларни излаш ва раҳбар мижозлар ва рақобатчилар ҳақида ахборотларни йиғиш ҳисобланади. С3 – коммуникация. Бу дегани банк хизматлари истеъмолчиларига у ёки бу хизматлар бўйича асосий банк ғоялари ва аниқ тадбирларини етказишнинг шакл ва услубларидан иборатдир. С3 - ўз ичига тўртта масалани қамраб олади. С3.1 – коммуникациянинг техник таъминоти (телевизор, радио, интернет ва бошқалар). С3.2 – истеъмолчилар, мижозлар учун шартноманинг предмети, банк хизмати ҳақида ва унинг тавсифи, банк хизматлари кўрсатиш тартиби ҳақида ахборотларнинг тўлалиги. Бу ахборотлар асосан 5 та асосий саволларга жавоб бериши керак: Қачон? Қандай? Қаерда? Кимга? Қанча? Банк хизмати ходими мижозлар билан битим тузганда боши берк кўчага кириб қолмаслиги керак, у жуда босиқлик билан битим тузишни охиригача олиб бориши зарур бўлади. С3.3 – мақсадни аниқ ва тушунарли қилиб баён этиш. Бу ҳолат вақтни тежайди, фаолиятнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. С4 – координация, яъни банк ташкилотининг объектлари ва субъектлари фаолиятида тўғри ва тескари алоқаларнинг мавжудлиги. С5 – сифат: маълум бир мижозларнинг талабини қондириш мумкин бўлган хизматлар хусусиятларининг мажмуи. Бу ҳар қандай ишлаб чиқарувчининг шунингдек, банк ва мижозларнинг ҳам гуллаб – яшнашини таъминлайдиган асосий элементлардан бири ҳисобланади. С6 – рақобат: ўз мақсадларига эришишнинг фойдали шароитлари учун ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасидаги кураш ва ҳамкорлик жараёнидир. Айрим товарларнинг (хизмат) рақобатбардошлигини аниқлаш учун баҳо, ишлаб чиқариш харажатлари, фойда каби кўрсаткичларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг (хизматнинг) юқори даражада рақобатбардошлиги маҳсулот ва хизматларнинг тенги йўқ сифати билан чамбарчас боғлиқ бўлади. С7 – маданият: системанинг юқорида келтириб ўтилган ҳамма компонентларини ўз ичига олади ва жамиятнинг, шунингдек айрим қатламларнинг ривожланиш даражасини ифодалайди. Банкларнинг «7-С»концепциясини қўллайдиган маркетинг фаолияти модели кўп ўлчамли ва ижтимоий йўналтирилгандир. «7-С» маркетинг концепцияси банк тадбиркорлигининг системали фалсафаси ҳисобланади, чунки у банк фаолияти тўғрисида катта ҳажмдаги ахборотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилишни кўзда тутади. Албатта, бундай банклар тўла ахборотларга эга бўлмаган банкларга қараганда рақобатда бирмунча устунликларга эга бўлади. Лекин, бундай ахборотларни олиш катта ҳажмдаги харажатларни ва малакали ходимлар бўлишини талаб қилади. Бугунги кунда бу концепциялардан ҳар бири молия ва банк хизматлари соҳасида у ёки бу даражада қўлланилмоқда. Банк маркетингининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат: банк хизматлари бозори ва унга талабларни комплекс ўрганиш ва бўлғуси ривожини башорат қилиш; банкларнинг ишлаб чиқариш – сотиш, экспорт ва бошқа имкониятларини реал баҳолаш; узоқ муддатли маркетинг стратегиясини, унинг мақсади, вазифаларини, амалиётга жорий этиш йўлларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш; бозор талаби ва банк потенциали асосида товар сиёсатини режалаштириш; талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш; сотишни режалаштириш ва ташкил этиш. Бу функцияларни жорий этиш банклар хўжалик фаолиятини яхшилаш учун шароит яратади. Шундай қилиб, банк маркетологлари молия хизматлари бозорида ва иқтисодиётда рўй бериши мумкин бўлган кризис ҳолатларни бартараф этишлари учун маркетинг фаолиятини бошқаришнинг ҳозирги замон усулларини билишлари талаб этилади. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling