Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Халқаро маркетинг муҳитини ўрганиш
- 31-чизма. Халқаро маркетинг доирасида қабул қилинадиган асосий қарорлар
13-Мавзу. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ
Режа: Халқаро маркетинг муҳитини ўрганиш. Ташқи бозорга чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарорлар қабул қилиш. Ташқи бозорга чиқиш услублари. Маркетинг комплекси структураси ва маркетинг хизматлари структураси бўйича қарорлар. 1. Халқаро маркетинг муҳитини ўрганиш Халқаро маркетинг билан шуғулланишни режалаштирган фирма қуйидаги олтита масалага эътибор қаратиши зарур (31-чизма). Авваламбор фирма ёки корхона четга товар сотишни ташкил этиши учун кўп нарсаларни билиши зарур. У асосан халқаро маркетинг муҳитининг ўзига хос-хусусияти ҳақида яхши маълумотга эга бўлиши керак. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин муҳит тубдан ўзгарди. Янги имкониятлар ва янги муаммолар пайдо бўлди. Ўзгаришлар орасида қуйидагилари аҳамиятлидир: 31-чизма. Халқаро маркетинг доирасида қабул қилинадиган асосий қарорлар дунё иқтисодиётининг интернационаллашуви асосида халқаро савдо ва чет элларда капитал қуйилмалар ташкил этиш кучайди; Америка Қўшма Штатларининг етакчилик роли пасая борди; халқаро бозорда Япониянинг иқтисодий қуввати орта бошлади; валютанинг эркин конвертациясини таъминлай оладиган халқаро молия системалари вужудга келди; нефт компанияларининг даромадлари 1973 йилдан кейин тез суръатлар билан орта бошлади; чет эл рақобатидан ички бозорни ҳимоя қиладиган савдо тўсиқлари кенгая бошлади; янги-янги катта бозорлар вужудга кела бошлади (КНР, СССР ва араб мамлакатлари) ва бошқалар. Халқаро маркетинг муҳитини ўрганиш қуйидагиларни ўз ичига олади. Халқаро савдо системаси. Авваламбор халқаро савдо билан шуғулланишни кўзлаган фирма халқаро савдо системасига хос имкониятлар ва чегаралар борасида маълумотга эга бўлишлари керак. Халқаро савдони чегараловчи воситалардан бири божхона тарифи ҳисобланади. Мамлакат ҳукумати четдан келтирилаётган товарлар учун солиқ ўрнатади. Божхона тарифлари четдан товар келтирилишини кўпайтиришга ёки маҳаллий корхоналарни ҳимоялашга қаратилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, мамлакатга олиб кириладиган баъзи товар категориялари учун уларнинг миқдорини чегараловчи квоталар ўрнатилади. Квота ўрнатишдан мақсад -маҳаллий саноатни ҳимоялашдан иборатдир. Квотанинг сўнги шакли эмбарго ҳисобланади. Эмбарго деганда баъзи товарларни импорт қилишни бутунлай тақиқлаш тушунилади. Шунингдек халқаро савдога валюта назорати ҳам ёмон таъсир кўрсатади. Иқтисодий муҳит. Халқаро маркетинг ташкилотчиси ташқи бозорга чиқишни режалаштирар экан, у ўзини қизиқтираётган мамлакатнинг иқтисодиётини яхши ўрганиши зарур. Мамлакатнинг экспорт бозори сифатида танланиши иккита кўрсаткич билан тавсифланади. Буларнинг биринчиси – хўжалик структураси, иккинчиси - даромадлар даражаси, иш билан бандлиги кабилар билан аниқланади. Хўжалик структурасининг асосан тўрт типи мавжуд. Натурал хўжалик туридаги иқтисодиётли мамлакат. Бундай мамлакатда асосий аҳоли натурал хўжалик билан, яъни оддий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Улар кўпчилик ишлаб чиқарган маҳсулотларини ўзлари истеъмол қилишади, қолганларини эса товарлар ва хизматларга алмаштиради. Бу шароитда экспортернинг имкониятлари жуда кичик ҳисобланади. Бундай хўжалик системаси мамлакатига Бангладеш ва Эфиопияни киритиш мумкин. Хом ашё экспорт қилувчи мамлакатлар. Бундай мамлакатлар бир ёки бир неча хил табиий ресурсларга бой мамлакатлардир. Кўп миқдордаги маблағларни улар ана шу ресурсларни экспорт қилиш ҳисобига оладилар. Мисол сифатида Чили (қалай, мис), Заир (каучук) ва Саудия арабистони (нефт) каби мамлакатларни келтириш мумкин. Бу каби мамлакатлар кончилик жиҳозлари, ортиш-тушириш жиҳозлари, юк машиналари сотиш учун яхши бозор ҳисобланади. Саноати ривожланаётган мамлакатлар. Бу мамлакатларда ялпи миллий маҳсулотнинг 10-20 фоизи қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакатлар қаторига Египет, Филипин, Ҳиндистон ва Бразилия каби мамлакатларни киритиш мумкин. Қайта ишлаш саноатининг ривожланиши билан бир қаторда бу мамлакатлар кўпроқ текстил хом ашёларини, пўлат ва оғир саноат маҳсулотларини импорт қилишга ҳаракат қиладилар. Саноати ривожланган мамлакатлар. Саноати ривожланган мамлакатлар асосан саноат товарларини асосий экспорт қилувчилар ҳисобланади. Улар асосан саноат товарлари билан ўзаро савдо қиладилар ва ўз товарларини бошқа мамлакатларга ҳам сотадилар ёки хом ашёларга айрабошлайдилар. Бу мамлакатларга АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларини киритиш мумкин. Мамлакатнинг экспорт бозори сифатида танланишида иккинчи асосий кўрсаткич юқорида қайд қилганимиздек, мамлакатда даромаднинг бўлиниши ҳисобланади. Даромаднинг бўлинишига фақатгина мамлакат хўжалик структурасининг ўзига хослиги таъсир кўрсатиб қолмасдан, балки бу мамлакатнинг сиёсий системасининг ўзига хослиги ҳам таъсир кўсатади. Халқаро мамлакат арбоблари мамлакатларни даромадларнинг бўлиниши характерига қараб беш турга бўлишади: оилавий даромади жуда паст даражада бўлган мамлакатлар; оилавий даромади паст даражада бўлган мамлакатлар; оилавий даромади жуда паст ва жуда юқори даражада бўлган мамлакатлар; оилавий даромади паст, ўртача ва юқори даражада бўлган мамлакатлар; оилавий даромади асосан ўрта даражада бўлган мамлакатлар. Сиёсий-ҳуқуқий муҳит. Мамалакатлар бир-биридан ўзининг сиёсий-ҳуқуқий муҳити бўйича катта даражада фарқ қилади. У ёки бу мамлакат билан ишбилармонлик муносабатларини олиб борганда ҳеч бўлмаганда тўртта омилни ҳисобга олиш талаб этилади. Чет элдан товар сотиб олишга муносабат. Баъзи мамлакатлар чет элдан товар сотиб олишга хайрихохлик билдирадилар. Хайрихохлик билдирадиган мамлакатлар қаторига Мексикани киритиш мумкин. Кўп йиллардан буён Мексика чет эл инвестицияларидан фойдаланишга эътибор бериб келмоқда. Сиёсий барқарорлик. Муаммолардан яна бири – мамлакатнинг келгусида сиёсий барқарорлиги. Ҳокимият тепасидагилар тез-тез алмашадилар. Бу эса сиёсий барқарорликка ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Мамлакатда чет эл фирмасининг шахсий мулкини мусодара қилиш мумкин, янги тўловлар жорий этиш мумкин, импорт квотаси жорий этиш мумкин ва ҳоказолар. Шундай қилиб, баъзан халқаро маркетинг сардорига сиёсий барқарорлик мавжуд бўлмаган мамлакатларда ҳам фаолият юргизишга тўғри келади. Аммо мазкур ҳолат албатта молиявий ва иш юритиш фаолиятларига катта таъсир кўрсатади. Валютани чегаралаш. Учинчи омил бу валюта алмашуви муаммолари ва уни чегаралаш ҳисобланади. Баъзан ҳокимият ўзининг валютасини айрабошлашни тақиқлайди. Давлат машинаси. Тўртинчи омил бўлиб давлат тамонидан чет эл компанияларига бериладиган ёрдамнинг самарадорлик даражаси, яъни самарали божхона хизмати ва тадбиркорлик фаолиятини яхши олиб бориши учун етарли даражада тўлиқ бозор билан боғлиқ ахборотларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Маданий муҳит. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзлари мавжуддир. Авваломбор сотувчи маркетинг дастурини тузишдан олдин унинг товарини чет эл истеъмолчиси қандай қабул қилади ва бу товар қанчалик харидорлар дидига мос келишини аниқлаши зарур. Истеъмол бозори қандай кутилмаган янгиликлар келтириши мумкинлиги ҳақида қуйидаги мисолларни келтириш мумкин. ўртача француз хотинига қараганда икки марта кўпроқ косметика товарларини ишлатади; немец ва французлар италияликларга қараганда кўпроқ макарон маҳсулотлари истеъмол қилишади; Танзания мамлакатида хотинлар болаларининг сочи тушиб кетиши ва касал бўлиб қолишидан хавфсираб ўз болаларига тухум беришмайди. Фирманинг маданий муҳитни билмаслиги муваффақиятга эришиш имкониятларини камайтиради. Шу сабабли маданий муҳитни ўрганиш жуда ҳам зарур ҳисобланади. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling