Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet199/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

32-чизма. Халқаро маркетингда тарқатиш каналларининг структураси

Ҳар хил мамлакатларнинг ўзидаги товар тарқатиш каналлари бир-биридан маълум даражада фарқ қилади.


Маркетинг хизматлари структураси бўйича қарорлар. Фирма халқаро маркетинг бўйича ўз фаолиятида минимум учта ҳар хил усул билан бошқарувни ташкил этади. Кўпчилик ҳолларда у аввал экспорт бўлимини ташкил этади, кейин эса халқаро филиал ташкил этади ва сўнгра трансмиллий компанияга айланади. Одатда фирма ўз товарини чет элга жўнатаётган пайтдан бошлаб халқаро маркетингга киришади. Агар чет элларда товарининг сотилиши тез суръатлар билан борса, фирма ўзининг экспорт бўлимини ташкил этади. Бу бўлим асосан сотиш хизмати бошқарувчиси ва унинг бир нечта ёрдамчиларидан ташкил топган бўлади.
Кўпчилик фирмаларнинг бирданига бир нечта халқаро бозорларда фаолият олиб боришларига тўғри келади. Фирма бир мамлакатда экспорт билан шуғулланса, бошқа мамлакатда лицензия бериш билан шуғулланади, учинчи мамлакатда эса қўшма корхоналар ташкил қилади. Буларнинг ҳаммасининг устидан назоратни ташкил қилиш учун фирма эртами ёки кеч халқаро филиал ташкил этиши керак бўлади. Бу филиалга асосий раҳбарликни Президент олиб боради ва у филиалнинг мақсадини аниқлайди ва дунё бозорида фирма фаолиятини кенгайтириш учун масъул шахс ҳисобланади.
Баъзи фирмалар учун халқаро филиалларнинг фаолияти кенгайиб кўпмиллатли ташкилотга айланади. Бундай фирмалар энди ўзларини миллий бозор саркорлари сифатида ўйламасдан, дунё бозорлари арбоблари сифатида қарайди.
Ўзларининг янада ривожланишига қазиққан катта фирмалар транснационал компанияларга айланадилар.


Такрорлаш учун саволлар:

  1. Халқаро маркетингнинг аҳамияти нимадан иборат?

  2. Халқаро маркетинг муҳитини ўрганишни қандай тушунасиз?

  3. Халқаро маркетингда иқтисодий муҳит деганда нимани тушунасиз?

  4. Сиёсий-ҳуқуқий муҳитга нималар киради?

  5. Маданий муҳитни қандай тушунасиз?

  6. Чет элга товар сотиш учун чиқишдан олдин фирма ўзининг қайси вазифаларини аниқ белгилаб олиши керак?

  7. Ташқи бозорга чиқишнинг қандай усуллари мавжуд?

  8. Экспортни қандай тушунасиз?

  9. Лицензия нима?

  10. Тўғридан-тўғри инвестицияни қандай тушунасиз?

  11. Ташқи бозор маркетинг комплекси элементларига нималар киради?

  12. Ташқи бозорга чиқишда товарни мослаштиришни қандай тушунасиз?

  13. Нархни мослаштиришни қандай тушунасиз?

  14. Тарқатиш каналларини мослаштиришни қандай тушунасиз?




Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling