Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-машғулот. Маркетинг тадқиқотлари (2 соат)


Download 6.72 Mb.
bet204/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

2-машғулот. Маркетинг тадқиқотлари (2 соат)

Машғулот режаси:




1-топшириқ. Назарий олган билимларингизни мустаҳкамлаш ва ўз билимларингизни текшириш учун қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Маркетинг тадқиқотлари нима ва сиз уни қандай тушунасиз?
2. Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш босқичларини санаб беринг.
3. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг қандай услублари мавжуд?
4. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг кузатиш услубини тушунтириб беринг.
5. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг синов услубини тушунтириб беринг.
6. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг фокус-гуруҳини қандай тушунасиз?
7. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишда сўров услубининг ютуқ ва камчилик томонларини тушунтиринг.
8. Маркетинг тадқиқотлари қайси йўналишлар бўйича ўтказилади?
9. Маркетинг назорати деганда нимани тушунасиз?
10. Маркетинг назоратининг қандай турлари мавжуд?
11. Маркетинг аудити деганда нимани тушунасиз?


2-топшириқ. «Ўзбекистон бозорининг тадқиқотини ўтказиш».
«Макдональдс» компанияси йирик жаҳон компаниялардан биридир. У умумий овқатланиш корхоналарининг тез хизмат кўрсатувчи турларига киради. 28 йил мобайнида АҚШда ва хорижда, у тез овқатланиш корхоналари бозорининг 20 фоизини эгаллаб келмоқда. 2700 та хориждаги савдо нуқталарида у маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб ишламоқда. Масалан, Ҳиндистонда ишлаб чиқаришда фақат қўй, парранда, балиқ гўштлари ва сабзавотлар ишлатилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи бўлиб ушбу ресторанларнинг тури Россияда очилди ва ушбу ресторан даҳрҳол россияликларга маъқул тушди. Аммо бу ерда кўп қийинчиликларга дуч келинди: маҳсулот етказиб берувчиларни, ходимларни ва истеъмолчиларни «Макдональдс»нинг ишлаш усуллари ва стилига ўргатиш керак бўлди. Истеъмолчиларга улар навбатини кутаётган видеороликка қандай қилиб буюртма бериш, ҳисоб-китоб қилиш ва «Биг-Маг»ни тўғри истеъмол қилишни кўрсатар эди. Маҳсулот етказиб берувчиларга картошканинг қандай турларини ишлаб чиқаришни ўргатиш зарур бўлди, 630 та россиялик менежерлар «гамбург» университетларида ўқиб келишди.
Ҳозирги пайтда «Макдональдс» Ўзбекистон бозорининг тадқиқотини бошламоқчи ва тадқиқот натижалари бўйича Ўзбекистон бозорида фаол фаолиятини бошлайди.

1. Ўзбекистон бозорининг тадқиқотини ўтказиш йўлларини тавсия этинг.


2. Маълумот тўплашнинг қайси усулларини тавсия этган бўлар эдингиз.
3. Ўзбекистон бозорига ўрнашишнинг қийинчиликларини очиб беринг.
4. Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш тавсияларини беринг.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling