Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
-машғулот. Маркетингда коммуникацион сиёсат (2 соат)
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-топшириқ.
7-машғулот. Маркетингда коммуникацион сиёсат (2 соат)
Машғулот режаси: 1-топшириқ. Назарий олган билимларингизни мустаҳкамлаш ва ўз билимларингизни текшириш учун қуйидаги саволларга жавоб изланг: 1. Маркетингда коммуникацион сиёсатни қандай тушунасиз? 2. «Паблик рилейшнз» нима? 3. Рекламанинг аҳамиятини тушунтириб беринг? 4. Рекламанинг қандай турларини биласиз? 5. Ўзбекистонда «Реклама тўғрисида»ги қонун қачон қабул қилинган? 6. Реклама воситаларига нималар киради? 7. Рекламага қандай талаблар қўйилади? 8. Рекламани ишлаб чиқариш тартибини тушунтириб беринг. 9. Реклама харажатларини қандай тушунасиз? 10. Маркетингда сотишни рағбатлантиришга нималар киради? 2-топшириқ. Кейс. «Товарни мувафақиятли сотиш формуласи». Маълумки, фирма раҳбарлари ҳар ойда ўтган ойнинг натижалари бўйича йғилиш ўтказади. Йиғилишда сотиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, товарни жўнатиш, маркетинг ва маъмурий бўлимлар раҳбарлари қатнашади. Таҳлиллар шундан далолат берадики, ўтган ойнинг иш натижалари ўтган йилнинг айнан шу ойи режа кўрсаткичларидан паст экан. Сотиш бўлими раҳбари бу ҳолатдан ташвишланиб, ҳозирги мавжуд бозорга товарлар калькуляциясида кўрсатилган нархларда чиқиш мумкин эмас, чунки бу нархлар сотишни рағбатлантирмайди деган фикрни билдирди. Ишлаб чиқаришга тайёрлаш бўлими бошлиғи эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мумкинлигини кўрсатиб ўтди. Бу эса техник жихатдан мураккаб ҳисобланади, чунки бундай йўл тутиш маҳсулотлар дифференциациясини талаб этади. Иккинчидан, технологик жихозланганлик даражаси ҳам бунга тайёр эмас. Товарларни жўнатиш бўлими бошлиғи эса катта ҳажмдаги маҳсулотларни жўнатиш бўйича шартномалар мавжуд эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Ўз навбатида маъмурият раҳбари (унга харажатлар калькуляцияси гуруҳи қарайди) эса кўпгина маҳсулотлардан истеъмолчиларнинг қониқмаганлик ҳолатлари мавжудлигини қайд қилиб ўтди. Мавжуд ҳолатни муҳокама қилгандан кейин фирма бошлиғи маркетинг бўлими бошлиғидан мавжуд ҳолатни қандай тасаввур қилиш ва бозордаги ҳолатни қандай баҳолашни сўрайди. Саволлар: 1. Сиз маркетинг бўлими бошлиғи сифатида бозордаги ҳолатни баҳолаш учун қандай ахборотлардан фойдаланган бўлур эдингиз? 2. Сиз бошқа бўлимлар бошлиқларининг аргументларини қандай баҳолайсиз? 3. Бутун корхона ва унинг бўлимлари ҳозирги замон концепциясига амал қилиши керак-ми? 3-топшириқ. Устки тайёр кийим-кечаклар магазини йилнинг баҳор-ёз оралиғида қишки ассортимент товарларини сотишда бирмунча қийинчиликларга дуч келади. Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 1. Маркетолог қуйида келтирилган маркетинг стратегияларидан қайси бирини қўллаши керак: Ремаркетинг Синхромаркетинг Демаркетинг? 2. Сиз танлаган вариант бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? 3. Маҳсулотни сотишни рағбатлантиришга қаратилган аниқ тадбирларни сананг. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling