6-машғулот. Маркетинг тизимида нарх сиёсати (2 соат)
Машғулот режаси:
1-топшириқ. Назарий олган билимларингизни мустаҳкамлаш ва ўз билимларингизни текшириш учун қуйидаги саволларга жавоб изланг:
1. Нархни шакллантиришдан мақсад нима?
2. Нархнинг шаклланишига талаб ва таклифнинг таъсирини чизма орқали кўрсатинг.
3. Маркетингда нархнинг шаклланишига қандай ёндашувлар мавжуд?
4. Нарх рақобати ва нархсиз рақобатни қандай тушунасиз?
5. Нарх шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
6. Нарх қайишқоқлигини қандай тушунасиз ва нархга қандай таъсир кўрсатади?
7. Нархнинг турларини айтиб беринг.
8. «Улгуржи нарх» ва «чакана нарх» тушунчаларини изоҳланг.
9. Нарх белгилаш услубларини тушунтириб беринг.
10. Нарх стратегиясини тушунтириб беринг.
2-топшириқ. Самарқанд вилоятидаги сариёғ бозорида 2-жадвалда акс эттирилган турли вазиятлар вужудга келган (келтирилган рақамлар шартли).
2-жадвал
Талаб ҳажми (бир ойга тонна ҳисобида)
|
Нархи (1 кг ининг нархи сўм ҳисобида)
|
Таклиф ҳажми
|
120
|
3000
|
30
|
110
|
4000
|
40
|
100
|
5000
|
50
|
80
|
6000
|
80
|
70
|
7000
|
90
|
60
|
8000
|
100
|
50
|
9000
|
110
|
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Жадвал маълумотлари асосида талаб ва таклиф эгри чизиғини чизинг ва изоҳлаб беринг.
2. Агар сариёғнинг 1 кг ининг нархи 5000 сўм бўлса, товар тақчиллиги ҳажми қанча бўлади?
3. Сариёғ бозорида мувозанатли нарх неча сўмни ташкил этади?
4. Товар нархи 8000 сўмга кўтарилса бозорда ортиқча товар ҳажми қанча бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |