Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
-машғулот. Маркетинг тизимида товар сиёсати (2 соат)
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
5-машғулот. Маркетинг тизимида товар сиёсати (2 соат)
Машғулот режаси: 1-топшириқ. Назарий олган билимларингизни мустаҳкамлаш ва ўз билимингизни текшириш учун қуйидаги саволларга жавоб изланг: 1. Маркетинг тизимида товар тушунчасини изоҳлаб беринг. 2. Товарнинг сифати деганда нимани тушунасиз? 3. Товарлар қандай гуруҳланади? 4. Товарнинг «ҳаётий даври» тушунчасини изоҳланг? 5. Янги товар яратиш жараёни қандай босқичларни ўз ичига олади? 6. «Товар модификацияси» нима? Товар ҳаётий давридаги ролини тушунтириб беринг. 7. Товарнинг ҳар хил ҳаётий даври фазасида маркетинг тактикаси қандай бўлиши керак? 8. Товарнинг рақобатбардошлигини қандай тушунасиз? 9. Товарнинг рақобатбардошлигини таъминловчи кўрсаткичларни тушунтириб беринг. 10. Истеъмолчилар янгиликни қабул қилиш даражасига қараб қандай гуруҳланади? 2-топшириқ. Маркетинг фаолиятида янги товарларни ишлаб чиқариш – бу бозорда муваффаққиятга эришишнинг муҳим масалаларидан биридир. Бозор учун янгилик бўлган товар ёрдамида корхона олдинга чиқади, янги бозорни шакллантиради, рақобатчилардан ўзиб кетади, ўз даромадларини оширади. Янги товарни ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1. Ғоянинг пайдо бўлиши ва шаклланиши; 2. Энг истиқболли ғояни танлаш; 3. Ғоя танлангандан кейин товарнинг образи, ташқи кўриниши, макетини тузиш; 4. Товарни ишлаб чиқариш; 5. Янги товарни бозорда синаш; 6. Товарни кенг миқёсда ишлаб чиқариш. Эркин бозор шароитида фаолият олиб бораётган қуйида келтирилган фирмалар юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича ҳаракат қилмоқдалар.
1. Ҳар бир фирманинг янги товар ишлаб чиқариш кетмакетлигига изоҳ беринг. 2. Қайси фирма янги товар ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил қилмоқда? 3. Янги товар ишлаб чиқаришда қайси босқич энг муҳим ҳисобланади? Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling