Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-чизма. Маркетинг хизматининг функцияларга ва товарга асосланган ташкилий тузилмаси. 2-чизма


Download 6.72 Mb.
bet214/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

1-чизма. Маркетинг хизматининг функцияларга ва товарга асосланган ташкилий тузилмаси.

2-чизма. Маркетинг хизматининг функцияларга ва бозорга асосланган ташкилий тузилмаси.



3-чизма. Маркетинг хизматининг функцияларга ва ҳудудларга асосланган ташкилий тузилмаси.


3-бўлим. МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ МАВЗУЛАРИ

Талабанинг мустақил иши ишчи ўқув режасида муайян фанни ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми бўлиб, у услубий ва ахборот ресурслари жиҳатидан таъминланади ҳамда бажарилиши талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими Низоми талаблари асосида назорат қилинади.


Талаба мустақил иши, мазмуни жиҳатидан икки томонлама характерга эга:
а) бир томондан – у аудиториядан ташқари вақтдаги талабани ўқув дастурида келтирилган материалларнинг мустақил ўрганиши учун ўқув машғулотларининг барча ташкилий шаклдаги фаолият тури ҳисобланса;
б) иккинчи томондан эса у талабани институтда таълим олиш вақтидаги бажариш лозим бўлган барча ўқув топшириқлари йиғиндисини ўз ичига олади (масалан, хорижий тилдаги мақолани таржима қилиш, илмий мақола тайёрлаш, реферат ёзиш ва ҳоказолар).
Мустақил ишнинг мақсад ва вазифалари. Мустақил ишнинг асосий мақсади кафедра профессор-ўқитувчиларининг бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида ушбу фандан узлуксиз ўрганишини ташкил этиш, олинган билим ҳамда кўникмаларини чуқур ўрганиб мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайёргарлик кўриш, ақлий меҳнат маданиятини, янги билимларни мустақил равишда излаб топиш ҳамда қабул қилишни шакллантиришдан ва шу тариқа институтда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга эришишдан иборат.
Талабалар мустақил ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

  • зарур маълумотларни излаб топиш учун қулай усулларни ва воситаларни аниқлаш;

  • ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш;

  • анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш;

  • интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш;

  • топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашиш;

  • талабаларда ўқув, илмий-тадқиқот ва амалий ишлар бўйича мустақил кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашиш.

Мустақил ишнинг ташкилилй шакллари. Мустақил ишни ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:

  • айрим назарий мавзуларни турли хил ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • берилган мавзу бўйича реферат ёзиш;

  • амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • ҳисоб-китоб ишларини бажариш;

  • амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш (кейс-стадилар орқали);

  • илмий мақола, анжуманларга маъруза тезисларини тайёрлаш;

  • махсус семинарларда иштирок этиш;

  • кафедранинг илмий ҳамда илмий-методик ишларида иштирок этиш ва ҳоказолар.

Қуйидаги мавзулар мустақил иш мавзуси сифатида тавсия этилади:


1. Маркетинг фани предмети, тушунчаси, пайдо бўлиш тарихи.
2. Маркетингнинг мақсадлари, вазифалари, функциялари.
3. Маркетингнинг фалсафаси ва асосий қоидалари.
4. Корхона маркетинг тадқиқотлари мақсади.
5. Ўзбекистонда маркетинг тадқиқотлари шаклланиши.
6. Ўзбекистонда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш муаммолари.
7. Товар тушунчаси, турлари, асосий характеристикаси.
8. Товарларнинг номи, белгиси. Янги товарларни яратиш ва бозорга олиб кириш.
9. Бозорни таҳлил ва тадқиқ қилиш усуллари.
10. Бозорни сегментларга бўлиш, товарларнинг ўрнини белгилаш.
11. Маркетинг муҳитининг маркетинг тадқиқотларини ривожлантиришдаги аҳамияти.
12. Коммуникация сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва мақсади.
13. Маркетингда реклама тушунчаси ва уни бошқаришнинг аҳамияти.
14. Товар ҳаракати системасининг моҳияти.
15. Товар тарқатишда транспортнинг роли.
16. Хизматлар маркетингининг моҳияти ва ўзига хос-хусусиятлари.
17. Нотижорат доирасида маркетинг.
18. Банк хизматлари маркетингининг ўзига хос-хусусиятлари.
19. Маркетинг ва жамият.
20. Маркетингни тартибга солиш бўйича фуқароларнинг ҳаракатлари.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling