Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet190/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Такрорлаш учун соваллар:

  1. Хизматлар деганда нимани тушунасиз?

  2. Хизматлар маркетинги деганда нимани тушунасиз?

  3. Хизматлар учун характерли бўлган тўртта хусусиятни сананг.

  4. Хизматлар сифатининг доимий эмаслигини тушунтириб беринг.

  5. Хизматлар қандай гуруҳланади?

  6. Нотижорат фаолият доирасидаги маркетингга нималар киради?

  7. Ташкилотлар маркетингини тушунтиринг.

  8. Айрим шахслар маркетингини тушунтиринг.

  9. Жой маркетингини тушунтириб беринг.

  10. Ғоялар маркетинги нима ва унга мисоллар келтиринг.



12-Мавзу. БАНК ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА МАРКЕТИНГ


Режа:

  1. Банк хизматларининг гуруҳланиши ва банк хизматлари маркетингининг тавсифи

  2. Банк маркетинги муҳити

  3. Банк хизматлари соҳасида маткетинг фаолияти концепцияси




  1. Банк хизматларининг гуруҳланиши ва банк хизматлари маркетингининг тавсифи

Xар қандай мамлакатда ҳам банк системаси миллий иқтисодиётнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Банк тизимида маркетингнинг ўзига хос-хусусияти шундан иборатки, банк хизмат соҳасида фаолият кўрсатиб, мижозларнинг талабини қондиради.Банк хизмати кўрсатиш ҳар қандай банкнинг асосий фаолияти ҳисобланади. Фойда олиш учун банк ташкилоти мижозга мақбул бўладиган хизматни ташкил этиши керак ва унинг нархини белгилаб бозорга чиқиши ва амалга ошириши керак. Банк хизмати бозорда сотишга қаратилган ва талабни қондирадиган хизмат ҳисобланади.
Бошқа хизматлар сингари банк хизматлари ҳам қўл билан ушлаб бўлмаслик, абстракт характерга эгалиги, сифатининг доимий эмаслиги, сақлаб бўлмаслик каби ўзига хос- хусусиятлар билан характерланади.
Банк тамонидан кўрсатилаётган хизматларни шартли равишда тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: стратегик, жорий, оператив, махсус.
Банк хизматларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин: кредит хизматлари, депозитлар, ҳисоблаш- касса хизматлари, инвестицион операциялар ва қимматли қоғозлар, ссуда капиталларини трансформациялаш.

  1. Кредит хизмати – маълум бир муддатга, қайтариб бериш шарти билан тамоийлларига асосланиб, маълум бир пул суммасини тақдим этишда банк ва мижоз орасидаги муносабатдан иборатдир. Кредит операциялари икки хил бўлади: актив ва пассив. Атив операцияда банк кредитор, пассив операцияда эса банк дебитор ҳисобланади. Бунда банкнинг мижозлари жисмоний ва юридик шахслар ёки бошка банклар, молиявий ташкилотлар бўлиши мумкин.

  2. Депозитлар- мижозларга эркин пул маблағларини вақтинчалик банкларда тўплаш имкониятини берадиган хизматлардир.

  3. Ҳисоблаш- касса хизматлари – мижозлар ва банк ташкилотлари билан ҳисоб- китоб ишларидир.

  4. Инвестицион операциялар ва қимматли қоғозлар. Банк инвестицияси –бу пул маблағларини халқ хўжалигининг турли тармоқларига беришдан иборатдир.

  5. Cсуда капиталларини трансформациялашга факторининг, лизинг, акционер, контрагент, мижозларга консультация ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш кабилар киради.

Банк хизматларининг бозорга чиқишида асос бўлиб маркетинг бўлими томонидан аналитик ва информацион материаллар асосида ишлаб чиқилган банкнинг сиёсати ва стратегияси хизмат қилади.
Бугунги кунда маркетинг банк иши ютуғида умумий бошқарув, молия, технология билан бир қаторда стратегик омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Аввалига банлар маркетингни фақатгина мижозларни жалб этиш, рағбатлантириш ва талабни ўрганиш воситаси деб билган бўлсалар, 1980 йиллардан бошлаб эса банк маркетинги концепцияси шаклланди. Банклар бугунги кунда ўзининг ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш системаси ва маркетинг хизматларига эга бўлди. Маркетинг хизматлари маркетинг дастурларини ишлаб чиқадилар ва назорат қиладилар.
Банкларда яхши фаолият юритаётган маркетинг системаси қуйидаги асосий элементларни ўз ичига олади: банк маҳсулоти (хизмати), сотиш, бозор, баҳолар, силжитиш.
Маркетингнинг моҳияти истеъмолчига ишлаб чиқарилган маҳсулотни зўрлаб тиқиштириш эмас, балки бозорда талабга эга бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотувдан иборатдир. Масаланинг бундай қўйилиши банк секторида маркетинг фаолиятини ташкил этиш учун маълум бир қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Банк тизимида маркетингнинг ўзига хослиги, унинг фақатгина пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашдан иборат бўлиб қолмасдан, балки банк фаолияти объекти ҳисобланган пул оборотининг ўзига хослиги билан ҳам тушунтирилади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, банк тизимида маркетинг биринчи навбатда пул айланмасини тезлаштиришга қаратилган бўлмоғи лозим. Бу йўналишни амалиётга жорий этишнинг асосий усулларидан бири маркетинг хизматида ҳисоб – китобнинг электрон шаклини (пластик карточкалар) амалга оширишдан иборатдир.
Иккинчи асосий вазифалардан бири ҳисоб – китобларни тез, аниқ ва тўғри бажариб, банк мижозлари талабини қондиришдан иборатдир.
Банк соҳаси маркетингининг муҳим жиҳатдаридан яна бири шундан иборатки, бу ерда маркетинг ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва банк тижорат хизматчиларига банк хизматларини ривожлантириш ва баҳо сиёсати бўйича тавсиялар тайёрлашга қаратилиши лозим.
Банк маркетинги кўп даражада хизматлар соҳаси маркетингига яқин хусусиятларига эга бўлиши билан бир қаторда, ўзига хос – хусусиятларга ҳам эгадир. Банк хизматлари соҳасида маркетинг концепциясининг асл моҳиятини қуйидагича ифодалаш мумкин: истеъмолчи (мижоз) банкнинг хизмат даражасидан қониқиши ва келгусида ҳам айнан шу банк хизматларидан фойдаланиши лозим. Бу эса бу банкнинг рақобатчи банкка нисбатан хизмат кўрсатиш даражаси юқори эканлигидан далолат беради.
Қуйидаги 4-жадвалда банк хизматлари маркетингнинг тавсифи келтирилган.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling