Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet242/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

МУАЛЛИФЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


Рўзибой Нормахматов 1949 йил 22 июлда Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни, 1970 йилда Самарқанд кооператив институтини, 1976 йилда Москва кооператив институти аспирантурасини тамомлаган.
Техника фанлари номзоди, профессор Р.Нормахматов озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол хусусиятларини баҳолаш, сақлашнинг рационал усулларини яратиш, таркиби бойитилган янги турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, товар маркетинги, озиқ-овқат товарлари сифат экспертизаси каби қатор муаммолар билан шуғулланади. «Ўзбекистонда етиштириладиган данакли ва субтропик меваларнинг истеъмол хусусиятлари, сақлаш асослари ва улардан чиқитсиз фойдаланиш» мавзуидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Р. Нормахматов 3 дарслик, 5 ўқув қўлланмаси, 1 монография, 130 дан ортиқ илмий-услубий ишлар чоп этган. Илмий тадқиқотлари натижаларини амалиётга тадбиқ этиб, патентлик гувоҳномалари олишга ва 4 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлари ва техник шартлар яратишга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Маркетинг кафедраси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

Суюн Мирзаев 1984 йил 15 декабрда Самарыанд вилоятининг тайлоы туманида туғилган. 2001 йил Самарқанд кооператив институти қошидаги республика лицей - интернатини , 2005йил Самарқанд кооператив институтини, 2007 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти магистатурасини тугатган. С. Мирзаев С, 1 ўқув қўлланмаси, 10 дан ортиқ илмий-услубий ишлар чоп этган.

«Менежмент ва маркетинг» фанидан фойдали маслаҳатлар

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб демократик янгиланиш ва иқтисодий ислоҳатларни эркинлаштириш йўлида улкан қадамлар қўйди. Иқтисодиётимизда эришилган натижалар негизида аввало иқтисодиётда таркибий ислоҳатларни чуқурлаштириш ва уни модернизация қилишнинг пухта ўйланган модели ва узоқ муддатга мўлжалланган дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли, изчил, қатий ҳаракатлар турганини кузатиш мумкин. Охирги йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича республикада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори катта аҳамиятга эгадир.


Республикада саноат ва савдо соҳасини жадал ривожланишини таминлаш учун албатта ушбу соҳада фаолият юргазадиган мутахассисларнинг керакли билим ва кўникмалар мажмуига эга бўлишини талаб қилади.
Озиқ-овқат масулотлар қадоқланиши ва нозиқ-овқатлар дизайни ҳамда рекламаси муҳим ўрин эгаллайди. Ишлаб чиқариш корхоналарининг дизайнини яратиш ва рекламасини тўғри ташкил қилиш ушбу соҳадаги корхоналарнинг кучли рақобатда ютиб чиқишга имконият яратиб беради.
Савдо дўконлари интерерлари эстетик ва бадиий ифодага эга бўлиши, бинонинг функционал кўрсатмаларига жавоб бера олиши керак. Фойдаланилган хомашёларнинг хусусиятлари, ранг-баранг ва ёруғлиги жиҳозланган бинонинг ички муҳитини жозибадор қилиб безатиш воситалари сифатида хизмат қилади.
Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling