Хулқ-атвор бозори сегментацияси
Хулқ-атвор бозори сегментацияси – бу бозорни харидорларни ўзларини бозорда тутишга (хулқ-атворига) қараб аниқ истеъмолчилар гуруҳига бўлиш тушунилади. Улар харидорларнинг қуйидаги тавсифномаларига қараб аниқланади: билим даражаси, муносабати, ҳолати, маҳсулотни ишлатиш характери, маҳсулотга нисбатан реакцияси, тез-тез истеъмол қилиниши ҳамда харидорни сотиб олишга тайёрлиги.
Харажатлар
Харажатлар – бу корхонанинг маҳулотларни ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларига айтилади.
Харажатлар – корхонанинг ишлаб чиқариш ҳамда сотув ҳажмига боғлиқ бўлмаган доимий харажатлар ва тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш ҳамда сотув ҳажмига бевосита боғлиқ бўлган ўзгарувчан харажатлар турларига бўлинади. Харажатлар нарх белгилашда асос бўлиб хизмат қилади.
Харидор
Харидор – бу бевосита олди-сотди жараёнини амалга оширувчи, товарни, сотувчини танлаш ва сотувни вақти ҳамда шартларини белгилаш ҳуқуқига эга бўлган индивид ёки корхона вакилидир.
Эмбарго
Эмбарго – бу товарларни, хизматларни, валюта ва бошқа бойликларни мамлакатга олиб кириш ёки ундан олиб чиқишни давлат томонидан тақиқланишидир. Эмбарго квотанинг шакли ҳисобланади.
Электрон савдо
Электрон савдо – бу тўғри маркетингнинг шаклларидан бири бўлиб, кабель ёки телафон линиясидан фойдаланиш асосида, харидорларни сотувчининг компьютерлаштирилган банк маълумотлари билан боғлайди. Шу усулда, истеъмолчи сотиб олинадиган маҳсулотни, уни нархини, танлаб олинган товарни олиш вақти ҳамда шартларини аниқлаб олади (магазинга қачон бориш, уйга товарни қачон олиб келиш ва ҳоказолар).
Эхтиёж
Эхтиёж – индивид шахснинг маданий даражасига асосан специфик шаклга кирган мухтожликдир.
Ҳимоя
Ҳимоя – бу бозор лидерининг ҳимоя стратегияси бўлиб, у орқали корхона бозор рақобат курашида қўлга киритган ютуқларини, позицияларини (масалан, бозорда катта ҳиссани сақлаб қолиш, маҳсулот маркасини обрўсини кўтариш ҳамда товар ҳаракати каналлари устидан назоратни сақлаб қолиш) сақлаб қолишга интилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |