Маркетинг тадқиқотлари
Маркетинг тадқиқотлари деганда маркетинг фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича маълумотларни системали йиғиш, тартибга солиш ва таҳлил қилиш тушунилади. Маркетинг тадқиқотлари маркетологларни ахборотлар орқали бозор, истеъмолчилар, рақобатчилар ва маркетинг ташқи муҳитининг бошқа элементлари билан боғловчи функция ҳисобланади. Айниқса, бозор муносабатлари тобора чуқурлашиб бораётган бугунги кунда ҳар бир корхона учун маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, маркетинг тадқиқотларига асосланиб, корхоналар маҳсулотларига бўлган талабни ва бу маҳсулотнинг рақобатбардошлиги қандай эканлиги ҳақида маълумотлар оладилар. Умуман олганда, маркетинг тадқиқотлари корхона фаолияти ҳақидаги ноаниқликларни камайтиришга ёрдам бериб, корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди.
Маркетинг муҳити
Маркетинг муҳити деганда корхона маркетинг хизмати ходимларининг мижозлар билан яхши ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва бу муносабатларнинг сақланишига бевосита таъсир кўрсатувчи субъектлар ва кучларнинг мажмуи тушунилади. Муҳит доимий ўзгаришда бўлиб, корхонанинг фаолиятига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли маркетологлар муҳит доирасида бўлаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб боришлари керак.
Бозорни ва истеъмолчиларни ўрганиш
Мустақилликка эришиш Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларини ислоҳ қилишнинг бошланишига асос яратиб берди. Давлатимиз олдида қандай йўл билан бориш муаммоси турган эди. Тараққиёт йўлидан олдин кетган давлатларнинг тажрибаси, инсониятнинг ривожланиш тенденциялари бизнинг олдимизда ягона йўл борлигини-бозор иқтисодиётини қуришни яққол кўрсатиб берди. 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб бозор муносабатларини шакллантириш борасида чора тадбирлар ишлаб чиқарила бошланди.
Маркетинг тизимида товар сиёсати
Оддий бозорда товар ишлаб чиарувчи корхонанинг бозор ва бутун хўжалик сиёсати бўйича тақдирини белгилайди. Шу сабабли ҳам товарни яратиш, ишлаб чиқариш, такомиллаштириш, сотиш, сотилгандан кейинги хизмат кўрсатиш, реклама тадбирларини ишлаб чиқиш, шубҳасиз, товар ишлаб чиқарувчининг бутун фаолиятида марказий ўринни эгаллайди. Мана шу комплекс тадбирлар товар сиёсати деб аталади. Айнан шу сабабли, ишлаб чиқарувчида истеъмолга қаратилган сифатли товар бўлмаса, унда ҳеч нарса йўқ! – бу маркетингнинг қатъий қоидаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |