Фаолият босқичлари
|
Фаолияти мазмуни
|
ўқитувчи
|
талаба
|
1-босқич
Фан ва мавзуга кириш
(15 минут)
|
1.1. Мавзунинг номини эълон қилади. Фан бўйича умумий тасаввур келтиради. Ишнинг методологик ва ташкилий хусусиятларини ёритиб беради.
1.2. Курс давомидаги маърузалар мазмуни билан таништиради. Рейтинг баҳолаш критериялари билан таништиради, ёзма иш ва оралиқ назоратлари ҳамда якуний назоратлар билан таништиради. Асосий адабиётлар рўйхати билан таништиради. (1-илова)
1.3. Мавзунинг номини, иқтисодиётни ривожлантиришда маркетингнинг ўрнини, ўқув машғулотининг мақсади ва натижалари ҳақида гапиради.
1.4. Ақлий ҳужум услубини таклиф этади ва мавзуга боғлиқ ғоя ташланади ҳамда гуруҳлар орасида муҳокама қилишни ўргатади. Ҳамма берилган доскада ўз аксини топади. (2-илова)
1.5. Мазкур муҳокама дарс жараёнининг якунида тугалланади.
|
Эшитадилар
Ёзиб олади ва тинглайди.
Мавзунинг номи ва тушунчалар ёзиб борилади.
Ғоя ва тушунчалар ёзиб борилади
|
2-босқич
Асосий
(55 минут)
|
2.1. Маъруза матни тарқатилади ва унинг режаси ҳақида таянч сўзлар тушунтирилади.
2.2. Маркетинг ва истиқболларни кўзлаш жараёни ҳақида слайдларда, тарқатма материалларда намойиш қилинади. Энг асосий жойларга урғу берилади ва маркетингнинг икки қиёфасининг таркибий қисмларини ҳар бирини тушунтириб берилади (3-илова)
2.3. Таянч сўзлар ва терминларга қайтиб алоҳида эътибор берилади. Талабалар билан Пинборд услубини ўтказиш тавсия этилади.
|
Ўқийдилар
Эшитадилар
жадвални кўчириб оладилар,ҳамда саволлар берадилар.
Таянч сўз ва атамалар муҳокама қилинади
|
3-босқич
Якуний
(10-минут)
|
3.1. Мавзу бўйича якунловчи хулоса қилади.
3.2. Мавзу бўйича хулосаларни ёзиш вазифасини беради – ЭССЕ ёзиш.
3.3. Мустақил ишлаш учун вазифа беради
|
Саволлар берадилар
ёзишади
|