Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

(К>Ч), 
соф камайиш деганда эса пул 
чиқимининг пул киримидан ортиқ қисми (К<Ч) тушунилади.
Пулсиз операциялар деганда пул кирими ва чиқимига олиб келмайдиган, 
бироқ корхона даромади ёки харажатларига таъсир кўрсатадиган операциялар 
тушунилади. Алоҳида фаолият турларига оид пулсиз операцияларга мисоллар 
қуйидаги жадвалда келтирилган. 
ПУЛСИЗ ОПЕРАЦИЯЛАР 
Асосий фаолият бўйича 
*амортизация ажратмалари; 
*бартер 
Инвестиция фаолияти бўйича
*қарзни бошқа актив билан қайтарилиши 
*қарзни эвазига берилиши; 
Молиявий фаолият бўйича 
*қимматли қоғозларни сотиб олиш ва номинал 
қиймати ўртасида фарқни (чегирма ёки устамаларни) 
ҳисобдан чиқарилиши 
Халқаро амалиётда ва республикамизда қўлланилаётган пул оқимлари 
тўғрисидаги ҳисобот молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари сингари маълум 
ахборот чекловларига эга. Чунончи, ушбу ҳисоботда акс эттирилган
харидорлардан келиб тушган пул маблағларининг бевосита сотишдан тушум 
ёки улардан олинган бўнак эканлигини аниқлаб бўлмайди. Худди шундай 
таъминотчиларга, ходимларга ҳамда бюджетга тўланган пул маблағларининг 
уларга тўланган қарз ёки бўнак эканлигини ҳам ҳисоботдан тўғридан-тўғри 
аниқлаш имкони мавжуд эмас. Бундай ахборот чекловлари бошқа дебиторлар 
ва кредиторлар билан бўлган пуллик муносабатларга ҳам тегишлидир.
Ҳисоботнинг ахборот чекловлари сираси сифатида яна шуни айтиш 
мумкинки, унда корхоналарнинг бўш пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар 
акс эттирилмайди. Одатда, бўш пул маблағлари - хўжалик юритувчи 
субъектларда юз берган иқтисодий муносабатларнинг натижаси бўлиб, 
вужудга келган барча тўлов мажбуриятлари тўлиқ қониқтирилгандан кейин 
улар ихтиёрида хусусий актив сифатида қоладиган ва келажакда ўта муҳим 
аҳамиятга молик бўлган фаолият турлари ҳамда мақсадларга хоҳиш-иродага 
кўра тасарруф этилиши мумкин бўлган пул маблағларидир. 
Ушбу ва бошқа ахборот чекловлари пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни 
янада такомиллаштириш, чунончи унинг корхоналар пул кирими ва 
чиқимларини, шу жумладан бўш пул маблағларини вужудга келиши ва сарфини 
тўғри бюджетлаштириш ҳамда назоратини кучайтириш мақсадларига 
мувофиқлаштириш заруратлари борлигидан дарак беради. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling