Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
 
4.2. ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ 
УСУЛЛАРИ 
 


205 
Халқаро амалиётда қўлланиб келинаётган 7-сон БҲХС «Пул маблағлари 
ҳаракати тўғрисида ҳисобот» ва республикамизнинг 9-сон БҲМС “Пул 
оқимлари тўғрисида ҳисобот”га мувофиқ корхоналарнинг пул оқимлари 
тўғрисидаги ҳисоботи бевосита ва билвосита усулларда тузилиши мумкин. 
 
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузишнинг бевосита усули 
 
Ушбу усулнинг характерли хусусиятлари сирасига қуйидагилар киради: 
> пул кирими ва чиқими ҳар бир фаолият тури бўйича ҳисоботнинг 
алоҳида бўлимларида акс эттирилади, шунингдек уларнинг ҳар бири бўйича 
соф ўсиш ёки соф камайиш суммаси кўрсатилади (мос равишда кирим ва чиқим 
учун ажратилган устунларда);
> пул кирими ва чиқимини аниқлашда пул маблағлари деганда кассадаги, 
банкдаги депозит счётлардаги ва йўлдаги пул маблағлари тушунилади;
> пул маблағлари харакати пул маблағлари счётлари ўртасида юз 
берадиган ички алмашувларни ўз ичига олмайди;
>пул маблағлари харакати пул маблағларини фақат четдан келиши ва 
уларнинг четга чиқиб кетишини ўз ичига олади;
> ҳисоботнинг алоҳида қаторида ҳисобот даврда барча фаолият турлари 
бўйича биргаликда олингандаги соф ўзгариш (кўпайиш ёки камайиш) суммаси 
кўрсатилади;
> пул маблағларининг ҳисобот давр охиридаги қолдиғи ҳисобот даври 
бошидаги қолдиқни соф ўзгариш суммасига тузатиш (қўшиш ёки айириш) 
орқали топилади. 
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботнинг алоҳида фаолият турлари бўйича 
бўлимлари қуйидаги тартибларга асосланган ҳолда тўлғазилади. 
АСОСИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА 
 
Биринчидан, асосий фаолият бўйича пул кирими ва чиқими суммаларини 
топиш учун ҳисобот даврида (давр боши ва давр охирида) баланс моддаларида 
юз берган ўзгаришлар (кўпайиш ёки камайишлар) аниқланади. 
Иккинчидан, асосий (операцион) фаолият бўйича пул оқимларини 
ҳисоблашда уларнинг кирими ва чиқими “Молиявий натижалар тўғрисида 
ҳисобот»нинг уларга мос келувчи соф тушум, таннарх, давр 
харажатлари,солиқ тўловлари каби кўрсаткичлари билан узвий боғланади. 
Жумладан, пул кирими соф тушум билан, пул чиқимлари ҳисоботнинг таннарх, 
давр харажатлари, солиқ тўловлари каби моддалари билан боғланади. Пул 
оқимларини ҳисоблашда молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг юқорида 
келтирилган кўрсаткичлари асос қилиб олинади ва ушбу кўрсаткичлар уларга 
таъсир этувчи баланс моддасида ҳисобот даври охири ва бошидаги ўзгариш
суммасига тузатилади. Ушбу тузатишлар, жумладан, қуйидагича амалга 
оширилади: 


206 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling