Молиявий фаолиятга доир харажатлар деганда қимматли қоғозларни
чиқариш ва жойлаштириш, валюта операциялари, кредит ва қарзларни олиш,
узоқ муддатли ижарага доир ва бошқа молиявий фаолиятга тааллуқли
харажатлар тушунилади. Буларга фоизлар, салбий курс фарқлари
кўринишидаги харажатлар ва бошқалар киради.
Фавқулотдаги харажатлар деганда юз бериши доимий характерга эга
бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан кўрилган зарарлар тушунилади.
Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион
ўзгаришлар натижасида вужудга келган зарарлар киради.
Қайси ҳисобот даврига тегишлигига кўра корхоналарнинг барча
харажатлари учта гуруҳга бўлинади:
ҳисобот даври харажатлари - бу корхонанинг бевосита ҳисобот даври
(чорак, ярим йил,тўққиз ой ва йил)га тегишли харажатларидир, улар ҳисобот
даврида асосий ва асосий бўлмаган фаолиятга доир, таннархга киритиладиган
ва унга киритилмайдиган барча харажатларидан иборат бўлади.
келгуси давр харажатлари - бу корхонанинг келгуси асосий фаолиятига
доир, лекинда ҳисобот даврида амалга оширилган харажатлари. Бундай
харажатларга олдиндан тўланган ижара ҳақлари, олдиндан тўланган хизмат
ҳақлари ва бошқа олдиндан бўнак сифатидаги тўловлар киради.
муддати узайтирилган харажатлар – буларга корхонанинг келгуси
асосий фаолиятига доир, лекинда муддати бир йил ва ундан кўп муддатга
узайтирилган харажатлари киради.
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»
талабларидан келиб чиққан ҳолда, республикамизнинг 21-сон БҲМСда
корхоналарнинг барча харажатлари қуйидаги счётлар тизимида ҳисобга
олинади (1-жадвалга қаранг).
1-жадвал
Корхоналар харажатларини ҳисобга олишга мўлжалланган
счетлар тизимлари
Счет
Do'stlaringiz bilan baham: |