Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув машғулотининг мақсади
- Ўқитиш воситалари
- Кредит
92 93 10-МОДУЛ. ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ 11-маъруза. Тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш 94 МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ Ўқув соати: 2 соат Талабалар сони: 60 та Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза Маъруза режаси: 1. Тайёр маҳсулотлар киримини ҳужжатлаштириш ва ҳисоби 2. Тайёр маҳсулот сотишни ҳужжатлаштириш ва ҳисоби Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга тайёр маҳсулотлар кирими ва сотилишини ҳужжатлаштириш ва ҳисобда акс эттириш тўғрисида тушунчалар бериш. Педагогик вазифалар: тайёр маҳсулотлар кирими ва сотилишини ҳужжатлаштириш ва ҳисобда акс тартибларини очиб бериш. Педагогик вазифалар: тайёр маҳсулотлар кирими ва сотилишини ҳужжатлаштириш ва ҳисобда акс тартибларини билиб оладилар Ўқитиш воситалари: видеопроектор, доска. Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. Ўқитиш шакллари: Коллектив иш Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория. Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 11-маъруза ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ 95 1. ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР КИРИМИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ ВА ҲИСОБИ Корхона омборхонасига тайёр маҳсулотлар асосан ишлаб чиқариш бўлинмаларидан (цехлардан) қабул қилинади. Кирим қилиш наклоднойлар, далолатномалар, счёт-фактуралар, забор варақалари асосида амалга оширилади. Қабул қилинган тайёр маҳсулотларнинг соний-суммовий ҳисоби учун уларнинг ҳар бирига карточкалар очилади ёки умумий омбор ҳисоби китоби юритилади. Кирим ҳужжатлари ва омбор ҳисоби регистрлари тайёр маҳсулотлар кирими синтетик ва аналитик ҳисобини юритишга асос бўлиб ҳисобланади. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш учун 21-сон БҲМС да қуйидаги счётлар тизими кўзда тутилган: 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” 2820 “Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар” 2830 “Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар” Ушбу счётлар актив счётлардир, уларнинг дебетида тайёр маҳсулотларнинг қолдиғи, келиб тушиш натижасида кўпайиши, кредитида эса – камайиши акс эттирилади. Корхона омборига кирим қилинган барча тайёр маҳсулотлар 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” счётининг дебетида ва бошқа тайёр маҳсулотларни қайси манбалардан келиб тушганлигини кўрсатувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади, жумладан: Кредит 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” – асосий ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг таннарх бўйича қийматига; Кредит 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” – ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг таннарх бўйича қийматига; Кредит 1010 “ Материаллар “ - тайёр маҳсулот таркибига киритилган материаллар қийматига; Кредит 2810,2820,2830 – тайёр маҳсулотларнинг ички алмашувига Кредит 9390 “ Бошқа операцион даромадлар” – инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар суммасига ва бошқалар. Тайёр маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича, маҳсулотларнинг турлари бўйича олиб борилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling