Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet113/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Фирибгарлик эҳтимоли.

Фирибгарлик билан тузилган молиявий ҳисобот – Молиявий ҳисоботдан фойданувчиларни чалғитиш мақсадида молиявий ҳисоботдаги фактларни атайлаб бузиб кўрсатиш, шу жумладан молиявий ҳисобот тузишда очиб кўрсатилиши талаб этиладиган маълумотларни ёки суммаларни киритмаслик.


Ахборот технологиялари (АТ) умумий назоратлари —Ахборот тизимларининг давомий равишда тўғри фаолият юритишини таъминлашда ёрдам кўрсатувчи кўплаб дастурий иловаларга тегишли бўлган ва дастурий илова назоратларининг самарали ишлашини таъминловчи сиёсатлар ва жараёнлар. Умумий АТ назоратлари одатда:
маълумотлар маркази ва компьютер тармоғи операциялари;
операцион тизим учун дастурий таъминотни сотиб олиш, ўзгартириш ва таъмирлаш;
компютерлардан берухсат фойдаланишдан ҳимоялаш;
ва дастурий иловани сотиб олиш, ишлаб чиқиш ва таъмирлаш масалалари устидан назоратларни ўз ичига олади.
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар—Умумий мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар. Умумий мақсадли асос — Кенг миқёсдаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий талабларини қондириш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботни тақдим этиш асоси. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш асоси ҳаққоний тақдим этиш асоси ёки мувофиқлик асоси бўлиши мумкин. “Ҳаққоний тақдим этиш асоси” ибораси шундай молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосига нисбатан қўлланилади-ки, у мазкур асос қоидаларига мувофиқликни талаб этади ва:
а) Молиявий ҳисоботни ҳаққоний тақдим этиш мақсадига эришиш учун мазкур асосда махсус назарда тутилганлардан ташқари маълумотлар раҳбарият томонидан очиб кўрсатилишини талаб этилиши мумкинлигини бевосита тан олади ёки назарда тутади;
ёки
(б) Молиявий ҳисоботни ҳаққоний тақдим этиш мақсадига эришиш учун раҳбарият мазкур асос талабларидан четга чиқиши талаб этилиши мумкинлигини бевосита тан олади. Бундай четга чиқишлар фақатгина зарур вазиятлардагина талаб этилиши мумкин.108
АХС 240, «Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан аудитор мажбуриятлари» стандартида фирибгарлик тушунчаси батафсил очилган.109




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling