Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet110/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Ташқи аудит.



Ташқи аудит - хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг ҳақиқийлигини объектив баҳолаш мақсадида шартнома асосида аудиторлик компаниялари ёки якка аудиторлар томонидан ўтказилади. Ташқи аудитнинг асосий хусусиятларидан бири – бу мижоз корхонага нисбатан ҳеч қандай манфаати бўлмаган, яъни унинг мулкдори, таъсисчиси, бошлиғи ёки бошқа лавозимида ишламайдиган, мустақил, холис аудитор томонидан ўтказилишидадир. Агарда аудитор текшираётган корхонанинг мулкдори, таъсисчиси, бошлиғи ёки бошқа лавозимида ишлайдиган шахси бўлса, у ҳолда аудиторлик фаолияти учун берилган лицензия бекор қилиниши ҳам мумкин.
Ташқи аудит корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини баҳолаш ҳамда унинг молиявий ҳисоботини тасдиқлаш учун ўтказилади. Бундан ташқари ташқи аудит хўжалик юритувчи субъектнинг харажатларини минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш мақсадида уларнинг фаолиятини яхшилаш, ҳисоб ишларини ташкил қилиш ва қайта ташкил қилиш, ҳисоб ошларини юритиш, солиққа тортиш бўйича таклифлар беради.
Ташқи аудит натижалари корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ҳолати, ички назорат тизими аҳволи, йиллик молиявий ҳисоботи ишончлилигини тасдиқловчи хулосада баён қилинади. Бундан ташқари, ташқи аудит натижалари лойиҳалар, схемалар, бизнес-режалар, маълумотномалар кўринишида тақдим этилиши мумкин.
Аудиторлик текшируви ўтказилишининг мажбурий ёки мажбурий эмаслигига кўра 2 га бўлинади:
1.Мажбурий аудит;
2.Ташаббускорлик аудити.
Бугунги кунда мамалкатимизда ташқи аудиторлик фаолияти 27.05.2021 йилдаги ЎРҚ-677-сон «Аудиторлик фоалияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун асосида юритилади ва тартибга солинади. Ушбу қонунга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб, аудиторлик текширувлари аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартлар асосида амалга оширишлари лозим.102 Ушбу қонунда аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Халқаро амалиётда аудитнинг учта тури алоҳида ажратиб кўрсатилади:
1.Операцион аудит;
2.Мос келувчанлик аудити;
3.Молиявий ҳисоботлар аудити.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling