Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet108/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Ички аудит ва ички назорат.

Ички аудит ташкилотларда 06.05.2021 йилдаги 280-сон “ Ички аудит хизмати ходимларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ тартибга солинади ва олиб борилади.


Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, жумладан:
талабгорга қўйиладиган малака талаблари;
сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
сертификат олиш учун малака имтиҳонини топшириш, сертификатни расмийлаштириш ва бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ҳамда амал қилишини тугатиш тартиби;
ички аудиторлар реестирини юритиш тартиби.100
Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон қарорига 2-илова) ички аудит-ички аудит - корхона бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича корхона таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти;
ички аудит хизмати - мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда корхона Кузатувчи кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган корхонанинг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
Мазкур низомда ички аудит хизматининг асосий вазифалари қўйидагилар белгиланган:
кузатувчи кенгашни ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича корхона фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.
Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling