Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш учун жавобгарлик


Download 0.92 Mb.
bet116/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш учун жавобгарлик.

Бугунги кунда фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш жиноятлари кўпайиб кетмоқда.
Фирибгарлик жинояти — иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар жумласига кириб, жиноят кодексининг 168-моддасида ушбу жиноятга таъриф берилган.
Унга кўра фирибгарлик, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишдир.
Бунда, жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлувчи зарар суммаси оз миқдордан, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баробаридан кўп бўлиши керак. Бугунги кунда бу миқдор 5.167.200 сўмни ташкил этади.
Алдаш деганда айбдор томонидан жабрланувчининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқларини қўлга киритиш мақсадида ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлардан фойдаланиш ёки мулк эгаси билиши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш тушунилади. Масалан, айбдор автосалонда ишламаса-да, машина олиб беришни ваъда беради, жабрланувчини ўзининг гапларига ишонтириш мақсадида сохта шартнома ёки бошқа ҳужжатларни кўрсатади.
Ишончни суиистеъмол қилиш — айбдорнинг мулк эгаси билан ўртасидаги ишончли муносабатларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишдир. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг шахсий ёки қариндошлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкин. Масалан, қўшнисини меҳнат миграцияси билан шуғулланувчи ташкилотда ишлашини билган фуқаро чет элга ишга юборишга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Гарчи қўшнисида бундай ваколат бўлмаса-да, у ишончни суиистеъмол қилиб, чет элга юбора олишини айтиб, унинг пул маблағларини қўлга киритади.
ЖКнинг 168-моддаси 4 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмида 50-100 баравар жарима, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан махрум қилиш жазоси назарда тутилган.
2-қисмида анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар ёки компьютер техникасидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик учун 100-300 жарима, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
3-қисмида кўп миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик учун 300-400 жарима, 2-3 йил ахлоқ тузатиш ёки 5 йилдан 8 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
4-қисмида жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарлик учун 400-600 жарима, ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.113



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling