Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Маданият” тушунчаси турли тилларда турли сўзлар, жумладан инглиз тилида “culture”, рус тилида «культура» сўзлари билан аталади. Ўзбек тилидаги «маданият» сўзи араб тилидаги «мадина», яъни шаҳар сўзидан ясалган бўлиб, «шаҳарга хос», «шаҳарга оид» деган луғовий маънони беради.
Ғарбий мамлакатларда кенг ишлатиладиган «Культура» асли лотинча сўз бўлиб, дастлабки даврларда деҳқончиликка оид «ишлов бериш», «парвариш қилиш» деган маънони билдирган. Кейинчалик «маърифатли бўлиш», «тарбияли», «билимли бўлиш» мазмунида ишлатилган. Вақтлар ўтиши билан бу тушунчанинг ҳажми кенгайиб, таърифи ва тавсифи кўпайиб борган. Агар америкалик маданиятшунос олимлар А. Кребер ва К. Клакхоннинг 1952 йилдаги маълумотларига кўра маданият тушунчасига берилган таъриф 164 та бўлган эса, сўнгги адабиётларда маданиятнинг таърифлари 500 дан ортиқ4 деб таъкидланади. Маданият тушунчасини таърифлаш ва тавсифлаш учун жуда кўп иборалар ишлатилади. Булар қаторида “инсониятнинг яшаш усули”, “ижтимоий инсоннинг тулақонли фаолияти”, «инсон томонидан яратилган муҳит», «яхлит социал организм», “инсоният яратган моддий ва маънавий қадриятлар мажмуи”, “иккинчи яъни сунъий табиат”, “инсон ижодий фаолияти махсули”, “умуман жамият”, “шу жумладан жамиятнинг маънавий холати”, “шартли белгилар йиғиндиси”, “меъёр ва андозалар мажмуи” ва ҳакозо. Ғарбий Европада маданият тушунчаси XVIII асрнинг охиридан эътиборан ҳозирги мазмунини касб этди. Аммо, бу тушунча фақат XX асрга келиб ижтимоий ва гуманитар фанлар категориал тизимидан мустаҳкам ўрин олди. Кишилик жамиятини беқиёс кўламга эга бўлган ва доимий равишда ўзгариб борувчи маълумотларни муайян тартибга солишга ёрдам берувчи, умумлаштирувчи тушунчаларга бўлган эҳтиёжи маданият тушунчасини кенг тарқалишига сабаб бўлди. Қадимги Римда «маданият» - тушунчаси «ҳаётни маънавий жиҳатдан янада яхшилаш ва такомиллаштиришга қаратилган ғамхўрлик» деган маънода ҳам фойдаланилган. Маълумотларга кўра, машҳур Рим файласуфи, нотиқ Цицерон ҳам «руҳият маданияти» атамасини ишлатган. Европа халқларида XVIII асрнинг охирларигача «Маданият» атамаси ақлий-ахлоқий маданият тушунчаси билан ёнма-ён ишлатилган. Кўриниб турибдики, «Маданият» тушунчаси хилма-хил талқинига қарамай қадимдан ҳозирги кунгача ўз моҳиятини ўзгартирмаган5. Ҳозирги даврдаги маданиятнинг илмий тушунчаси инсоният томонидан яратилган ва яратилиши давом этаётган маънавият, руҳиятнинг ўзига хослигини англаниши натижасида вужудга келди. Инсоният «табиий» турмуш тарзи асосида яшаган даврда: яъни териб истеъмол қилиш, ов қилиш, балиқ тутиш, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган вақтларида маданият туғрисидаги фикрнинг туғилиши гумонли. Оддий, бир маромда ривожланувчи жамиятда инсон ўз маданияти билан «қўшилиб» яшаган. Урф одатлар, эътиқодлар, ҳаётнинг моддий ва ижтимоий шакллари ундан фарқ қилмаган. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling