Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet67/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Функционал муносабатлар - бу ташкилот доирасида у ёки бу вазифани бажаришга ваколатли булган мутахассиснинг бошка аъзолар билан муносабатидир. Одатда бундай ишлаб чикариш миссияси тавсия шаклида булади. Масалан, кадрлар булими бошлиги ходимларни ишга кабул килиш, укитиш ва ижтимоий жихатдан таъминлаш масалаларида цех бошлиги билан функционал муносабатлар булади. Бухгалтер - пул билан таъминлаш, сотиш, реклама масалалари ва бошка масалалар буйича сотиш булими бошлиги билан функционал муносабатларда булиши мумкин. Шу билан бир каторда функционал рахбарнинг узи хам уз чизикли ташкилоти доирасида чизикли муносабатда булади (масалан, кадрлар булими бошлиги уз булими ходимларига нисбатан чизикли муносабатда булади). Функционал муносабатларнинг бошка турига латерал деб номланган муносабатлар хам киради. У инглизча "Lateran" сузидан олинган булиб, "ён томондаги" деган маънони билдиради. Латерал муносабатлар функционал муносабатларнинг бир тури хисобланади. Улар икки тоифада булиши мумкин:
коллегнал - битта булим ходимлари уртасидаги (Хамкасблар уртасидаги) муносабатлар;
параллель - бу ташкилотда бир хил мавкега эга булган, лекин турли булимлар ва булинмаларда ишлаётган хизматчилар (ходимлар) уртасида ахборот, гоялар, фикрларни айирбошлаш зарурати билан вужудга келадиган муносабатлардир.
Бунга бир неча булим (хизматлар) рахбарлари уртасидаги муносабатлар ёркин мисол булиб хизмат килади. Яна бир мисол сифатида битта касбдаги, лекин вазият такозоси билан турли булинмаларда ишлаётган мутахассислар уртасидаги иш буйича муносабатлар ёки улар ходимлари уртасида ахборот айрибошлаш муносабатларини келтириш мумкин.
Бу муносабатларнинг максади ахборотларни оптималлаштиришдан иборатдир. Бирок, шуни айтиш керакки, параллел муносабатлар хар доим хам бенуксон ва узаро манфаатли булавермайди. Улар доирасида зиддиятли вазиятларнинг вужудга келиш холлари кам эмас (масалан, сирли ахборотнинг ошкор булиши, хокимият ракобати).
Бошкарув аппарати муносабатлари. Муносабатларнинг бу тури у ёки бу кишиларнинг хукук ва ваколатларини ифодалаганда руй беради. Бунда, лавозим мажбуриятлари тавсиялар, маслахатлар беришдан иборат булади.
Масалан, корхонада янги ходимларни ишга кабул килиш масалалари билан шугулланадиган махсус гурух тузилиши мумкин. Бунга, ходимлар булими вакили, буш жойлар мавжуд булган булимларнинг рахбарлари ёки рахбар уринбосарлари киради. Бунда, гурух лавозимга номзод билан сухбатлашиш, тест синовидан утказишни амалга оширади ва шундан кейин, мазкур кишини ишга кабул килиш (ёки рад жавоб бериш) хакида хулоса тавсиянома беради.
Муносабатларнинг туртинчи тури шахслараро муносабатлардир. Бундай муносабатлар - жамоа ходимлари уртасида бошкариб булмайдиган равишда - ташкилотда кабул килинган коидалар, курсатмалар, одамларнинг хизмат макомидан катъий назар вужудга келади. Бундай муносабатлар узаро хуш куриш ва хуш курмаслик, янгилик, дустлик, хурмат ва бунинг аксига асосланиши мумкин. Булимда норасмий пешкадам, мухим мансабга эга булмаган, лекин, шундай характер белгиларига эга булган одам булиши мумкинки, бу белгилар бошка одамларни унинг фикрини тинглашга ёки унинг карорларига буйсунишга мажбур этади. Хар кандай, хатто энг кичик корхонада хам расмий тузилма билан бирга норасмий тузилма пайдо булади ва ривожланади. Бунда, турли шахслараро муносабатларнинг чирмашиб кетиши руй беради.Норасмий алокаларнинг йигиндиси жамоадаги микроиклимни белгилайдики, бу куп жихатдан мехнат самарадорлигига таъсир курсатади. Агар микроиклим ижобий, дустона булса, демак, булим хам катта самара билан ишлайди, аксинча булса, унинг иш кобилияти кескин пасаяди. Жамоа ичида шахслараро муносабатлар муаммоси билан, купинча кичик корхона рахбарининг узи шугулланишга тугри келади.65


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling