Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet63/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Чизикли тузилманинг камчиликлари:

Амалда чизикли тузилма якка тартибда эгалик килишда ва ходимлар сони кам булган кичик корхоналарда кулланилади.
Бошкарув тузилмасини чизикли-функционал ташкил этиш уз ичида хам чизикли, хам функционал бошкарув элементларини мужассамлаштиради, яъни чизикли бошкарув махсус ёрдамчи хизматлар билан мустахкамланади.
Мазкур тузилманинг камчиликлари:

Амалда бошкарувнинг мазкур тузилмаларидан кичик бизнесда тадбиркорлик кенгайиб бораётган ва махсулот сотиш хажмлари купайиб бораётганда кулланилади.
Лойихавий ва матрицали бошкарув тузилмалари. Лойихавий тузилма махсус лойихани ишлаб чикиш ва унга рахбарлик килишда кулланади. У дастурий-максадли деб хам номланади. Мутрицали ёки катакли ташкилий тузилма ана шу тузилманинг такомили хисобланади.
Лойихавий тузилма - бу аник вазифани хал этиш учун ташкил этиладиган вактинчалик ташкилотдир. У функционал булинма ичида ташкил этилади. Муайян лойихани амалга ошириш учун тупланган турли сохаларнинг юкори малакали мутахассислари унинг аъзолари хисобланади. Лойиха тугалланга-нидан кейин гурух таркатиб юборилади. Мутахассисларнинг бир гурухи узининг аввалги иш жойига кетади, иккинчи кисми - янги лойихаловчи гурухга утади. Бу тузилманинг узига хос хусусияти шундан иборатки, ходимлар бир вактнинг узида икки рахбарга - лойиха рахбарига ва бу гурух доирасида ишлаётган булим рахбарига буйсунадилар. Купгина тадбиркорлик фирмалари бор эътибор ва куч-гайратни алохида-мухим янги технологиялар ва махсулотларни ишлаб чикариш, яъни инновация лойихаларини амалга ошириш максадида мана шундай тузилмаларни ташкил этадилар.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling