Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Марказлаштириш ёки марказлаштирмасликни


Download 0.92 Mb.
bet62/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Марказлаштириш ёки марказлаштирмасликни, яъни олий раҳбарлик ҳал қилиш керак бўлган масалалар рўйхати бўйича қарорларни қабул қилиши ва қарорларни етказиш иерархиясини билиш. Марказлаштирилган раҳбарлик усулини ташкил этишда муҳим ва иккинчи даражали масалаларни раҳбарнинг (раҳбарлар гуруҳининг) ўзи ҳал қилишга интилади. Ишни раҳбар ўз ваколатларининг катта қисмини бошқарувнинг қуйи даражасига берадиган ва шу билан ўз ходимлари ижодий салоҳиятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган тарзда ташкил этиш энг илгор ва самарали деб тан олинади.
Ташкилий тузилманинг мураккаблик даражасини билиш.
Корхонадаги бўлимларнинг тури, микдори ва ўзаро хамкорлиги, раҳбар ходимлар, ишчи-хизматчилар сонига ва бошқалар бошқарувнинг мураккаблик даражасини белгилаб беради. Корхонанинг самарали ишлаши учун ходимларнинг вазифалари ва ваколатлари, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатлари тартиби белгиланади. Вазифалар ва ваколатларни белгилаш ва уларни ташкилот доирасида оммалаштиришнинг учта усули мавжуд:

  • ташкилий схемалар, жадваллар тузиш;

  • қўлланма (маълумотлар) ёки йўрикнома ишлаб чиқиш;

  • вазифаларни тақсимлаш.

Корхонанинг рахбари ва хар бир ходими уз вазифалари, ваколатларини, бошка ходимлар билан хамкорлик килиш тартибини билиши керак.
Ваколатлар, хукуклар, вазифалар ва жавобгарлик нуктаи назаридан кичик бизнес корхоналари бошкарув тузилмаларининг куйидаги ташкилий турлари мавжуд:
-чизикли;
-чизикли-функционал;
-лойихаланадиган ва матрицали;
-венчур ва фирма ички инновацияли.
Бошкарувни чизикли ташкил этиш бевосита лавозим вазифаларини шу тарика таксимлаш асосида куриладики, бунда, хар бир ходим фирма олдида турган вазифаларни бажаришга энг куп даражада йуналтирилган булади. Чизикли тузилма кул остидагиларга бевосита таъсир курсатишни амалга оширишни ва тадбиркор рахбарда барча бошкарув вазифаларини жамлашни назарда тутади. Барча ваколатлар тугридан-тугри (чизикли) белгиланади.
Улар юкори бошкарув бугинидан куйи бошкарув бугинларига караб узгаради.

  • Бошкарувнинг чизикли тузилмаси афзалликлари:
    тадбиркор рахбарнинг якка бошчилиги, бунда ходимларнинг иш натижалари учун шахсан жавобгарлиги коидасига катъий риоя этилади;

  • ходимлар уз рахбарларидан бир-бирига зид ва узаро боглик булмаган курсатмалар олмайдилар. Тадбиркор уз харакатлари билан бутун масъулиятни бир узи зиммага олади;

  • карорлар кабул килишнинг оперативлиги;

  • ахборотни тушуниш ва ундан фойдаланишнинг соддалиги;

  • зарур интизомнинг, мавжудлиги бошкаришнинг пухталиги ва тежамкорлиги ва уларни саклаб туришнинг мумкинлиги.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling