Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. Маданият ва тузилиши.
5.3.Ташкилот маданияти.
Тадбиркорга хос хусусиятлардан яна бири унинг маданиятидир. Тадбиркорлик маданиятининг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: 1.Тадбиркорлик маданияти - бу маданият омилларини ҳамма йўналишлари бўйича замонавий ташкил қилиш (моддий ва маънавий). 2.Маданиятнинг айрим елементлари ривожланиши бўйича ғоя, мақсад, вазифаларнинг бир-бирига мос келиши. 3. Тадбиркорнинг амалдаги қонунчилик доирасида фаолият юритиши. 4.Тадбиркорнинг ижтимоий-иқтисодий, техникавий, замонавий илм-фан ютуқларига таяниши. 5.Тадбиркор ўз фаолиятида ходимлари ва ҳамкорларини енг қадрли кишилари сифатида қабул қилиши керак. 6.Тадбиркор ҳар доим келажакка ишонч ва умид билан қараб, қолганларни ҳам ўзига ишонтира олиши лозим. Мақсадга эришиш учун тадбиркорга корпоратив маданиятнинг аҳамияти беқиёсдир. Тадбиркорлик фаолиятида ўз бизнесини бошқариш - бу корпоратив маданиятни ривожлантиришдир. Тадбиркорнинг корпоратив маданиятни бошқариш поғоналари қуйидагичадир: 1.Маданиятнинг ривожланиш анъаналари ва ҳолатини таҳлил қилиш. 2.Ўрганилаётган даврда мавжуд муаммоларни аниқлаш. 3.Пайдо бўлган муаммоларнинг обйектив ва субйектив омилларини аниқлаш. 4Мавжуд муаммонинг ечимини топадиган имкониятлар ва йўлларини кўрсатиш. 5.Чуқур ўрганилган ва таҳлил етилган мулоҳазалардан фойдаланиш.67 Бизнесда манбаларнинг ташқи ва ичкига бўлиниши ташкилот бошқарувига аралашиш ҳамда унинг маданиятини сақлаш мезонларидан келиб чиқади. Маълумки, шахслар мулоқот даврида ўзаро таъсир ўтказиш хоссаларига ега. Кичик бизнесда меҳнат жамоаси кичик бўлганлиги сабабли, ўзаро таъсир бошқарув фаолияти ва тартибини ўзгартириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, янги ходим ўзининг қадриятлари билан кириб келади ва шаклланган ташкилий маданият бузилиши мумкин.68 5.4. Маданият ва тузилиши. Ҳозирги кунда турли-туман, катта ва кичик фанларнинг сони уч мингга яқинлашиб қолди. Бундан 20-30 аср муқаддам фақат битта фан – фалсафа (натурфилософия-табиат фалсафаси) бор эди. Математика, медицина, астрономия бошқа табиий фанлар, мантиқ, этика, эстетика, социалогия, политология каби ижтимоий фанлар бирин - кетин мустақил бўлиб, ўз навбатида ўнлаб фанларга бўлиниб кетдилар. Фанлар дифференциацияси (тармоқлашуви) ҳозир ҳам давом этмоқда. Айни пайтда турли фанлар туташган, кесишган жойда янги фанлар пайдо бўлиши (интеграция жараёни) ҳам давом этмоқда. Барча фанларни таснифлаш (классификация қилиш) буларни 3 гуруҳга бўлишдан бошланади: 1) табиий фанлар; 2) ижтимоий (социал) фанлар: 3) гуманитар фанлар. Маданиятшунослик ижтимоий-гуманитар фанлар жумласига киради. Аслида дунёдаги жамики бор нарсаларни иккига бўлиш мумкин: биринчиси, инсондан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиат, моддий олам; иккинчиси, инсон онги, ақл-заковати билан яратилган жамики нарсалар, яьни маданият. Бу ҳолда фанларни ҳам яхлит қилиб, иккига ажратиш мумкин булар эди: 1) табиатни ўрганадиган фанлар; 2) маданиятни ўрганадиган фанлар. Бунда барча ижтимоий гуманитар фанлар битта ном билан маданиятшунослик деб аталган бўлар эди. Аммо, инсоният яратган моддий ва маьнавий бойликлар шу қадар беҳисоб ва турфа хилки, битта фан буларни қамраб ололмайди. Барча ижтимоий-гуманитар фанлар инсоният маданиятинининг муайян соҳасини, у ёки бу жиҳатини, маьлум бир хусусиятларини ўрганади. Маданият кўпгина фанларнинг ўрганиш обьекти ҳисобланади. Маданиятнинг моҳияти ва мазмунини, таркибий қисмлари ва турли соҳаларда намоён бўлишини фалсафа, тарих, лингвистика, антропология, этнография, саньатшунослик сингари фанлар тадқиқ этади. Бу табиий ҳол. Зеро маданият жуда мураккаб, серқирра, доимо ривожланиб бордиган ижтимоий ҳодисадир. Бу фанлар маданиятни конкрет ҳодиса сифатида, унинг бирор соҳаси, йўналиши, кўринишини ўрганади. Маданиятшунослик эса, юқорида номи эслатилган фанлардан фарқли ўлароқ, маданиятни яхлит ҳолда, бир бутун мезон асосида тадқиқ этади. У маданиятнинг шаклланиши ва тараққиёти босқичларини, ривожланиш қонуниятлари ва тамойиллари, буларнинг амал қилиш ички механизмларини ўрганади. Бу фан миллий, минтақавий, умуминсоний маданиятларнинг моҳияти, ўзига хослиги, маданият типлари ва турларини таҳлил этади. Маданият ривожидаги ворислик (буни илмий вертикал ривожланиш деб аталади), маданий мерос, маданиятлар мулоқоти (горизонтал ривожланиш), уларнинг бир-бирларига таъсири, ўзаро алоқадорлиги, боғлиқлиги ҳодисаларини тадқиқ этади. Маданиятшунослик атамаси ингилизчада Culturology, Kulturologie деб юритилади. Ғарб олимларининг таъкидлашича, немис олими В.Оствальд 1913 йилда биринчи бор шу сўзни қўллаган. Америкалик антрополог Лесли Уайт 1949 йилдаги мақолаларида ушбу терминни илмий ва методологик жиҳатлардан асослаб берган. Аммо фақат XX асрнинг охирги чорагига келиб бу илм соҳаси алоҳида фан сифатида шаклланди, ўз категориялари ва қонуниятлари, ўз структураси ва функцияларига эга бўлди. Ўзбекистонда маданиятшунослик фани 90 – йиллардан кейин жадал ривожлана бошлади, таълим тизимига киритилди, адабиётлар, ўқув-методик материаллар билан бойитилди. Лекин бу соҳада ҳали «очиламаган қўриқлар», ечилмаган муаммолар, кашф этилмаган қонуниятлар бир талай. Айниқса, ўзбек халқи яратган маданиятни, эзгулик, инсонийликка тўла менталитетини жаҳонда кенг тарғиб қилиш, дунё халқларига етказиш энг хайрли, энг шарафли ишлардандир. Маданият — бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг муайян даражасини ҳам ифодалайди, яъни, жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда гавдаланади. Маданиятни ўрганишда объектив қонуниятлар, ҳодисалардаги сабабий боғлиқлик ҳақидаги анъанавий тасаввурлар ҳам қўл келади. Аммо, умумий бир соҳа сифатида маданиятга системали ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки уларни яхлит тасаввур қилиш имкониятини кенгайтиради. Системали ёндашув тадқиқотнинг жуда кўп услубларидан фойдаланишга имкон яратади. Яъни, айрим бир услублар билан олинган натижаларни бошқаларига қарама - қарши қўймасдан ва мутлақлаштирмасдан хулоса чиқаришга асос бўлади. Айнан, системали ёндашув маданиятга ўзига хос шаклда муносабат билдирган ҳолда кишилар ҳаёт фаолияти соҳаларини ҳам тушуниш имконини беради. Булардан маданият соҳалари, маданият институтлари ташкил топиб, улар аниқ тузилмага ва аниқ вазифаларга эга бўлган холда ижтимоий муносабатлар тамойили, коммуникация, маданий намуналарни ташкил қилиб маданият тизимини белгилайди. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling