Ўқув дастурларини баҳолаш. Ривожланиш.
Педагогик квалиметрияда ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини ўрганиш, назорат қилиш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади. Ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини ўрганиш дастлаб, педагогнинг ўзи ўқитадиган курснинг мазмун-моҳиятини англаши, педагогик кадрлар тайёрлашдаги ўрнини билиш, курснинг ўқув-методик таъминотини яратганлиги билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда қуйида ўқитувчиларнинг машғулотларни ўтказишга ўқувметодик тайёргарлигини ўрганиш, назорат қилиш ва баҳолаш мезонлари берилмоқда. Мазкур мезонлар курсни ўқитиш шакллари: маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларини ташкил этадиган ва ўтказадиган ўқитувчилар учун умумий саналади.172
Ўқитувчининг машғулотларни ўтказишга ўқув-методик тайёргарлиги
Баҳолаш кўрсаткичлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида амалга оширилади:
Фан бўйича тасдиқланган ишчи ўқув дастури, маърузалар матни (ўқув-методик мажмуа, фан силабуси, амалий машғулотлар учун топшириқлар тўплами)нинг мавжудлиги ва сифати;
Интернет ёки бошқа манбадан олинган (асосан инглиз тилидаги) маълумотлардан фойдаланиш сифати;
Маъруза мавзусига боғлиқ ҳолда Блум таксономиясига асосан ўқув мақсадларнинг шакллантирилганлиги;
Блум таксономиясига асосан белгиланган ўқув мақсадларнинг мақсадга мувофиқлиги ва амалга ошириш йўллари;
Таълим-тарбия жараёнида фойдаланиладиган Кейс-стади топшириқларининг мавжудлиги;
Инновацион ва ахборот технологиялардан фойдаланиш учун тарқатма ва дидактик воситаларнинг мавжудлиги;
Таълим-тарбия жараёнида мавзулар бўйича тақдимот учун слайд, анимация, ўқув ва видеофильм ва электрон дарсликларнинг мавжудлиги;
Курсдан ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнида маъруза машғулотлари мазмунининг семинар, амалий, лаборатория машғулоти билан узвийлиги ;
Талабаларнинг жорий, оралиқ ва якуний назорати учун тайёрланган назорат топшириқларининг қийинлик даражаси кўрсаткичлари;
Талабаларга берилган мустақил ишлар мазмуни, бажариш юзасидан кўрсатмалар, баҳолаш мезонлари ва уларнинг даражаси.173
Аввалги ўқув дастурлари мазмуни 90% назариядан иборат бўлиб, ўқитиш методикаси ёдлатишга йўналтирилган. Янги Миллий ўқув дастури мазмуни 50% назария 50% амалиётдан иборат бўлади ва ўқувчининг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
Ўқув дастурларида баҳолаш эса фақат эслаб қолган билимлар ҳажмини аниқлаган. Янги дастур асосида ўқувчиларда шаклланган кўникмалар баҳоланади.
Фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилиб, ўқувчилар қизиқишига кўра фанларни танлаб ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш имкони яратилади.
Миллий ўқув дастури асосида фанлар чизиқли тартибда эмас, спиралсимон тарзда ўқитилади. Яъни мавзулар такрорий эмас, бир-бирини мантиқан давом эттирувчи ҳамда соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилади.174
Do'stlaringiz bilan baham: |