Оширилиши лозим бўлган заҳира даражаси (камайтирилмайдиган қолдиқ)
|
У ёки бу товарнинг шу товар янги партияси сотиб олинаётганда заҳирада қолиши лозим бўлган минимал сони. Заҳирадаги товарлар сони камайтирилмайдиган қолдиқ даражасигача тушиб кетса, бу ҳолат товарлар
заҳирасини тўлдириш кераклигидан дарак беради.
|
Етказиб бериш шартлари
|
Харидор ва сотувчи орасида товарни етказиб бериш учун тўловни келишиш. Транспорт харажатлари сотувчи ёки
харидор томонидан тўланади.
|
Тўлов шартлари
|
Харидор ва сотувчи орасида товар учун тўлов қачон ва қандай амалга оширилиши ҳақида келишув. Масалан, сотувчи харидорга товарни кредитга сотиши ёки нақд пул
билан тўлашини илтимос қилиши мумкин.
|
Хизмат
|
Иқтисодиётда ва маркетингда хизмат – бу товарнинг моддий бўлмаган эквиваленти, масалан, сочни қирқиш,
биноларни тозалаш, веб -сайтларни ишлаб чиқиш
|
Товар-моддий бойликлар ҳисоби
|
Барча кирим қилинган ва ишлатилган товар–моддий
бойликлар ёзиладиган регистр. ТМБни ҳисобга олишда омбор ҳисоби карточкасидан фойдаланилади.
|
Молиявий барқарорлик
|
Олдини олиш имконияти мавжуд бўлмаган зарарлар кўрилаётганда корхонанинг ўз фаолиятини давом эттира олиш қобилиятини ифодаловчи кўрсаткич. Бу кўрсаткич корхона активлариниг корхона пассивлари қийматига
нисбатидир.
|
|