Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet47/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Талаб функцияси:
Qԁ(t)=aₒ+a₁·P(t)


Бу ерда aₒ,a₁ ӯзгармас параметрлар
Таклиф функцияси:
Qᶳ(t)=bₒ+b₁·P(t-1)

Бу ерда, bₒ,b₁ ӯзгармас параметрлар


Мувозанат нарх қуйидаги қайтариладиган босқичлар бўйича аниқланади:
1. Талаб ва таклиф чизиқлари графиги чизилади (горизонтал ўқ бўйича нарх P қўйилади, вертикал ўқ бўйича таклиф ва талаб қилинган маҳсулот миқдори Q );
2. Бошланғич вақт оралиғи t 1 бўйича таклиф миқдори Qᶳ(t) , бошланғич нарх P(1) га кўра аниқланади, (бошланғич нарх P(1) ) олдиндан сотувчи томонидан берилади;
3. t  2 оралиқ учун нарх P(2) мувозанатлик шартидан аниқланади.
Qᴰ(2)= Qᶳ(2)
aₒ+a₁·P(2)= bₒ+b₁·P(1)
Нарх P(1) маълум бўлгани учун, юқоридаги тенгликдан P(2) аниқланади; t  2 учун P(2) аниқланганидан кейин юқоридаги иккинчи ва учинчи босқичлар такрорланиб, P(3) аниқланади ва ҳоказо. Ҳисоб-китобларнинг тўхташ шарти P(t)  P(t 1) бўлиб, бу шарт баржарилса, мувозанат нарх Pₑ= P(t)  P(t 1)752


3.17.Талаб ва таклифни таҳлил қилиш.
Таклиф ва талабни иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, жуда кўп ва кенг муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагилар кириши мумкин: жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири; нархларни назорат қилиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш; иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақини белгилаш; солиқларнинг, субсидияларнинг, импортга қўйиладиган пошлинанинг, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятининг чегаралашларнинг умумий иқтисодиётга таъсири ва ҳоказо.
Талаб ва таклиф орқали бозор механизмини ўрганиш, уларнинг графикларини таҳлил қилишдан бошланди. Маълумки, давлатнинг аралашувисиз, талаб ва таклиф мувозанат ҳолатга келади ва унга асосан товарнинг бозор нархи ўрнатилади ҳамда мувозанатни таъминлайдиган маҳсулотнинг умумий ҳажми ўрнатилади. Лекин, қандай қилиб, нарх ва маҳсулот ҳажми талаб ва таклифнинг баъзи бир характеристикалари билан боғланган? Қандай қилиб улар вақт бўйича ўзгаради ва қандай қилиб уларга умумий иқтисодий фаоллик, иш ҳақи харажатлари таъсир қилади? Нима учун талаб ва таклиф бозорлар (рақобатлашган, монопол, олигопол ва бошқа) бўйича фарқ қилади? Нима учун баъзи бир бозорларда товарлар танқис ва ҳоказо саволларга жавоб бериш учун талаб ва таклифнинг диаграммасини қарашдан бошлаймиз (2-расм).



2-расм. Талаб чизиғининг силжиши
Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархи P кўрсатилган (сўмда). Абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган ва таклиф қилинган маҳсулот ҳажми Q кўрсатилган. Таклиф чизиғи S (supply) қанча миқдорда ва қанақа ишлаб чиқариш нархида товарнинг бозорда сотилиши мумкинлигини кўрсатади.
Таклиф чизиғи қанча юқорига кўтарилса, шунча нарх юқори бўлади ва шунга кўп фирмалар маҳсулот ишлаб чиқариб, сотиш имкониятига эга бўладилар.
Юқори нарх, мавжуд фирмаларга ишлаб чиқаришни кенгайтиришга даъват этади, бозорга янги фирмаларни ўз маҳсулоти билан кириб келишини таъминлайди, улар ишлаб чиқарган юқори харажатли рентабел бўлмаган маҳсулотлари юқори нархда рентабел бўлади. Бундай ҳолда, фирмалар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши қисқа вақт оралиғида интенсив бўлса, узоқ муддатда эса экстенсив амалга оширилади. Талаб чизиғи D (Demand) истеъмолчиларнинг берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиб олиш мумкинлигини билдиради. Талаб чизиғининг пастга кетиши, истеъмолчиларнинг нарх қанча паст бўлса, улар шунча кўп маҳсулот сотиб олишини англатади. Паст нархлар, харидорларга янада кўпроқ миқдорда товарлар сотиб олишига ҳамда илгари сотиб олаолмаѐтган истеъмолчиларга эса ҳозир у товарни сотиб олишга имкон яратади.
Бу икки эгри чизиқ талаб ва таклифнинг мувозанат нуқтасида кесишади. Мувозанат бозор тизимининг шундай ҳолатини билдирадики, бу ҳолатда талаб ва таклиф бир-бирига тенг бўлади. Мувозанат нуқта мувозанат нархни ва мувозанат маҳсулот миқдорини билдиради. P0 нарх мувозанат нарх бўлганда, таклиф қилинадиган ва талаб қилинадиган товар миқдори бир-бирига тенг бўлади Q0 . Бу нуқтада товар танқислиги ҳам, ортиқча товар ҳам бўлмайди. Бозор шароитларини ўзгариши талаб ва таклиф мувозанатини бузилишига олиб келади, лекин бозорда, ўз ўзидан автоматик равишда, мувозанатни тиклаш тенденцияси мавжуд. Бундай ҳолатни тушуниш учун қуйидаги икки ҳолни қараймиз:
Фараз қилайлик, нарх мувозанат нархдан юқори бўлсин яъни P1 (3-расм).

3-расм. Таклиф чизиғининг силжиши


Бу ҳолда ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар сотиб олиши мумкин бўлган миқдордан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Натижада ортиқча маҳсулот тўплана бошлайди, маҳсулот тўпланишини камайтириш ѐки уларни сотиш учун ишлаб чиқарувчилар нархини камайтириши лозим бўлади. Бу ҳолда нарх пасаяди, маҳсулотга талаб эса ўсади, бу ўз навбатида таклиф қилинадиган маҳсулотнинг миқдорини камайишига олиб келади, бундай ҳолнинг такроран давом этиши токи мувозанат нарх P0 ўрнатилгунча давом этади.53




Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling