Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристларни ҳаво йўллари орқали транспортда ташиш қоидалари


Download 0.87 Mb.
bet31/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

7.2.Туристларни ҳаво йўллари орқали транспортда ташиш қоидалари.
Ҳаво транспортида саёхат ҳам чартер, ҳам рейсли самолётлар воситасида амалга оширилади. Ҳозирги вақтда ҳаво транспортидан фойдаланишда 400 дан ортиқ авиакомпаниялар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистонлик сайёхлар ТУ-134, ИЛ-62, ИЛ-86, “Боинг” самолётларидан фойдаланадилар. Туризм ривожланган давлатларда туристик мақсадларда вертолётлардан ва бошқа ҳаво транспорти воситаларидан: дирижабль, ҳаво шарлари, парапланлар, дельтапланлар ва ҳакозолардан фойдаланилади. Самолётдаги комфорт шароитлари, овқатланиш ва бошқа омилларига кўра жойлар (ўринлар) қуйидаги синфларга бўлинади:
- биринчи синф (F)
- бизнес синф
- иқтисодий синф (У)
- бошқа.
Туристик мақсадда ҳаво йўллари орқали амалга ошириладиган сайёхатлар мунтазам, мавсумий ва бир марталик кўринишларда амалга оширилади. Миллий ёки алоҳида авиакомпанияларда турли хил кўринишдаги имтиёзлар жорий этилган:
- мавсумий;
-корпоратив;
- болалик йўловчилар учун;
- гурух;
- ёш оилалар учун ва бошқа.
Айниқса ЖAЙA (Бутунжахон Авиация йўловчилар ассосацияси ), ETЗ (Европа туризм занжири)нинг имтиёзли картлари кенг тарқалган. Бундай картларга эга йўловчилар учун баъзи авиакомпанияларнинг (DELTA, SAS) авиачипталари учун, дунёнинг 4000 та энг яхши мехмонхоналари тўлови учун, ижарага олинган автомобил тўлови бўйича (30% гача), йўқолган чипта ҳужжатларини қайта тиклаш бўйича, аэропортларда VIP хоналаридан фойдаланиш, суғурта ва бошқа имтиёзлар мавжуд.
7.3. Туристларни сув ва темир йўли транспортларида ташиш қоидалари.
Сув йўли бўйича туристларнинг саёхати 250, 300 ва 400 йўловчига мўлжалланган юқори комфортга эга теплоходларда амалга оширилади. Каюталар бир ўринли, икки ўринли, 3-4 ўринли ва лавозимга мўлжалланган турларга ажратилган. Бундай синфдаги теплоходлар (барча) дам олиш ва барча комфорт атрибутларга эга: каюталарда қулай юмшоқ мебель, кондиционерлар, музлатгичлар мини-барлар, ресторан-барлар, сауна, мусиқали салонлар, видео-кинозаллар мавжуд бўлади. Сувдаги туристик саёхатлар ва экскурсиялар теплоходлардан ташқари дарё “трамвай”ларида, яхта, сув ости қайиқларида, елканларда, катамаранларда, қайиқларда, байдаркаларда ва бошқаларда амалга оширилади.
Темир йўл транспортидан туризмда фойдаланганда туристик саёхатлар 12 та йўловчи вагонлардан иборат бўлади, 2-3 вагон ресторан, вагон-клубга эга бўлган махсус ҳаракат режими ва йўналиши бўйича ҳаракатланувчи туристик бўлимларда амалга оширилади. Кўпинча чет давлатларда экскурсион туристик транспорт сифатида трамвай ва унинг ретро-вариантлари: троллейбус, карети, дилишанс ва бошқалардан фойдаланилади. Юқоридаги барча транспорт воситалари туристик компанияларнинг ўз мулки бўлмасдан, балки улардан фарқли ижара, лизинг ва ҳ.к. асосида фойдаланилади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling