Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристларнинг суғурта компаниялари билан


Download 0.87 Mb.
bet52/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

14.3. Туристларнинг суғурта компаниялари билан қизиқиш сабаблари.
14.1. Туризмда суғурта тушунчаси
Республикамизда туристларни шахсий суғурта қилиш – суғурта қилишнинг махсус кўриниши бўлиб, туристларнинг мулкий манфаатини у туристик сафарда, саёхатда бўлганда ҳимоя қилади. Умуман олганда туристларни шахсий суғурта қилиш, суғурталашнинг хавфли бир тури бўлиб, унинг асосий хусусияти (аҳамияти) қисқа муддатлилиги шунингдек суғурта ҳолатида содир бўлиши мумкин бўлган катта даражадаги зарарлардадир.
Асосан туристларни шахсий суғурта қилиш ҳодисаларига бахтсиз воқеалардан суғурталаш, касалликлардан суғурталаш, ўлим ёки қурбон бўлиш ҳодисалари киради.
Афсуски, бизнинг кўпгина фуқароларимиз “Агар бундай бўлсачи-ёки ундай бўлсачи?” деган фикр билан бўлиб, яъни ишониб-ишонмай кўнгли суғурта қилиш хизматларидан тўлмаганлиги сабабли, туристик сафарларга чиқаётган пайтида олдиндан ўзини суғурталаш ҳаёлига ҳам келмайди.
Агарда Германия, Франция, Америка ва бошқа давлатга сафарга чиқиш олдидан бу борада сураладиган бўлса, у аллақачон суғурта муассасасига мурожаат қилиб, бунга эришганини билиб олиш мумкин. Шахсий суғурта қилиш туризмда алоҳида ўрин тутади, гарчи суғурта қилиш ҳолатлари турлари жуда кенгдир.
Мана, Франциянинг Шимоли қор чанғиси дам олиш масканидаги “Инко” суғурта компанияси тажрибасини олсак. Туристларнинг сон суяги синиши натижасида уни мураккаб ҳолатда тоғдан шифохонага ташиши, махсус операция, операциядан сўнг соғлигини тиклаш жараёни, аэропортга элтиб қўйиш, сўнгра эса махсус транспортда махсус назорат остида уйига элтиб қўйиш жараёнларига 17000 доллардан зиёд маблағ сарф бўлган. Агар суғурта компаниялари бўлмаганда эди, азият чеккан турист иқтисодий жиҳатдан, молиявий жиҳатдан таназзулга юз тутган бўлар эди. Унга бўлса бу фақатгина 15 долларга тушди, чунки тоғ эчкиси ҳаваскори 2 хафта сафарини суғурта қилган эди. (Барча сарф-харажатларни суғурта компанияси тўлаб берган).
Бунга ўхшаган мисолларни кўплаб келтириш мумкин масалан; Россияда туристларнинг туристик саёхатларга чиқиш салмоғи тобора ортиб бормоқда. Ҳар бир турист туристик саёхатни ният қилган бўлса аввало нимани билиш керак деган савол туғилади?
Ҳар бир саёхатга чиққан турист аввалом бор суғуртанинг нима эканлигини яхши ўрганиб олиши керак. Бундан ташқари суғуртани фойдасиз товар сифатида қабул қилмаслиги керак. Ҳозирги вақтда Республикамизда 60 дан ортиқ суғурта компаниялари фаолият кўрсатаётганлиги ҳаммамизга маълум. Москвада 150 дан ортиқ суғурта компаниялари фаолият кўрсатади, Санкт-Петербургда 15 дан ортиқ суғурта компаниялари хорижга чиқувчи туристларга ўз хизматларини таклиф қилмоқдалар20.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling